Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Албатта, «МЮ» бизни ютиб қўйиши мумкин»

Юрген Клопп: «Албатта, «МЮ» бизни ютиб қўйиши мумкин»

  19.01.2020 13:12
  0
  108
Юрген Клопп: «Албатта, «МЮ» бизни ютиб қўйиши мумкин»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 23-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биламизки, бу баҳс қадимдан диққат марказида туради. Ҳамма бир-бири билан фикр алмашади, баҳслашади, керак бўлса, уришиб жанжаллашиди ҳам. Аммо мен буни кўришни истамас эдим.

Ўйин осон кечмайди. Бироқ бунда ғалаба қозонишни истаймиз. Сизлар эса алоҳида ёндашув ҳамда ўзгача атсосфера яратиб беришингиз керак.

«Манчестер Юнайтед»да ҳақиқатдан ҳам ажойиб жамоа йиғилган, футболчилар тажриба ва катта иқтидор эгаси. Ўйлайманки, улар қандай қилиб бўлмасин ушбу мавсум чемпионлар лигасига йўлланма олишади. Шундай экан, албатта, бизни ютиб қўйишлари мумкин.

Аммо биз ҳаммасини тўғри бажарсак бу ерда исталган жамоани қийин аҳволга солиб қўя оламиз. Бу бизнинг стадион, шунинг учун, биз буни ҳаммага кўрсатишимиз лозим» — дейди германиялик мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz