Қайднома

Қидирув

Даниел Жеймс: «МЮ» «Ливерпуль» билан баҳсга катта умидлар билан келди»

Даниел Жеймс: «МЮ» «Ливерпуль» билан баҳсга катта умидлар билан келди»

  19.01.2020 13:53
  0
  81
Даниел Жеймс: «МЮ» «Ливерпуль» билан баҳсга катта умидлар билан келди»

«Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Даниел Жеймс АПЛ 23-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«МЮ» биргина ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрадиган жамоалардан эмас. Битта дастур асосида фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, клубдаги илк кунимдан бошлаб буни ҳис қилганман. Биз «Юнайтед»миз.

«Ливерпуль»га қарши ўйнаш осон бўлмайди, аммо биз ўзимизни ажойиб ҳис қиляпмиз. Мазкур ўйинга позитив ёндашяпмиз. Улардан очко олган ягона жамоа эканлигимизни унутмаслик керак. Шундай экан, мазкур ўйинга ўзгача умидлар билан етиб келди.

Охирги ўйинда бизга бироз омад етишмаганди, шунинг ҳисобига улар баҳс якунда ҳисобни тенглаштириб кетишган. Баҳсни ҳеч қандай қўрқувсиз кутяпмиз» - дейди Жеймс Daily Mail нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz