Қайднома

Қидирув

«Милан» драматик баҳсда уч очко олди, Ребичдан дубль

«Милан» драматик баҳсда уч очко олди, Ребичдан дубль

  19.01.2020 19:44
  0
  301
«Милан» драматик баҳсда уч очко олди, Ребичдан дубль

Италия «А» Серияси 20-тури доирасида «Милан» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Аввалига 6-дақиқада Ларсен Доннарумманинг хатосидан фойдаланиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Ребич мувозанатни тиклади.

71-дақиқага келиб Тео мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бир-неча дақиқа ўтиб, Лазанья мувозанатни тиклади.

Аммо 90+3-дақиқада яна ўша Анти Ребич дубль қайд этиб, жамоасига муҳим очко келтирди.

«А» СЕРИЯ. 20-ТУР

МИЛАН – УДИНЕЗЕ - 3:2 (0:1)

19 январь, 16:30, «Сан-Сиро»

Голлар: 0:1 – 6 Ларсен, 1:1 – 48 Ребич, 2:1 – 71 Тео, 2:2 – 85 Лазанья, 3:2 – 90 Ребич.

Милан: Доннарумма, Кьер, Тео, Конти, Романьоли, Кессиэ, Беннасер, Кастильехо (Крунич, 77), Бонавентура (Ребич, 46), Ибрагимович, Рафаэл Леау.

Удинезе: Муссо, Трост-Эконг, Нюйтинк (Несторовски, 78), Родриго Бекао, Ларсен, де Пауль, Фофана, Мандрагора, Сема (тер Авест, 88), Окака Чука (Де Майо, 90), Лазанья.

Огоҳлантиришлар: Сема (27), Беннасер (40), Конти (62), Ибрагимович (80), Кастильехо (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz