Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: «Услубимизга Евро футболдан нимадир киргиза олдик»

Любинко Друлович: «Услубимизга Евро футболдан нимадир киргиза олдик»

  19.01.2020 20:51
  0
  221
Любинко Друлович: «Услубимизга Евро футболдан нимадир киргиза олдик»

Ўзбекистон олимпиа терма жамоаси устози Любинко Друлович чорак финалда БАА устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фиркларини билдириб ўтди.

«Батхлиман. Жуда ҳам хурсандман. Ўйлашимча бугун жамоам жада катта ишни бажарди. Ўйин аввалида дарвозабонимиз кетма-кет сейв ижро этди. Кейин ҳисобни 1:1 бўлган вазиятда устунликни тўлиқ қўлимизга олдик.

Ўзбекистон чемпионати ноябрь ойида тугаган. Бу орада ўйинчилар озроқ дам олиб кейин бир ойлик йиғинга киришишди. Уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қийин бўлди. Учрашувларда ҳам кучни тўғри тақсимлашга ҳаракат қилдик. Кейинчалик ҳам шундай ишлаймиз.

Гол ўтказганимизда ҳам хотиржам эдим. Чунки шогирдларимнинг гол уриш салоҳиятига ишонардим. Биз ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эдик. Айниқса, ҳужум чизиғимиз гол уришига ишонч бор эди. Энди шу руҳда давом этишимиз лозим.

Ўйлашимча, ўйин услубимизга Европа футболидан нимадир киргиза олганмиз. Португалия футболида кўп ишладим. Менга ҳужумкор футбол маъқул. Ўзбекистон ҳам шундай ўйнайди. Ижрочилар ҳам етарли.

Бизда амалдаги чемпионлар бор. Уларнинг ишончли ўйини биз учун муҳим. Шундай жамоани шакллантирганимиздан жуда бахтлиман.

Олдинда Саудиядек ажойиб жамоа билан ўйнаймиз. Улар билан ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганмиз. Уларда тикланиш учун бир кун кўпроқ вақт бор. Аммо биз бу фарқни йўққа чиқаришга тайёрмиз» - дейди Друлович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz