«Ливерпуль» «Энфилд»да АПЛ доирасидаги баҳслар ҳисобидан мағлубиятсиз одими давомийлигини 1000 кундан оширди. «Қизиллар» бу оралиқда ўз майдонларида 52та ўйин ўтказиб, 42та ғалаба ва 10та дуранг қайд этишди. Энг асосийси, Юрген Клопп жамоаси 22-турдан кейин энг яқин таъқибчиси - «Манчестер Сити» билан ўртадаги фарқни 16 очкога етказди. Боз устига, унинг захирасида 1та ўйин ҳам бор. Хуллас, «Ливерпул»ни ғалабага «тўймас»лигию, «Манчестер Сити», «Лестер» ва «Челси»ни ҳар қадамда очко йўқотиши чемпионлик «интрига»сини нокаут ҳолатига туширди-қўйди.
*** «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва АПЛда 300-марта майдонга тушиб, клуб тарихида бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.
*** «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛда 178-179-голларини нишонлаб, чемпионат тўпурарлари рўйхатида Фрэнк Лэмпард (177та гол)дан ўзиб кетди. Аргентиналик голеадор энди 4-ўринда.
*** «Ливерпуль» АПЛ доирасидаги дастлабки 22та ўйинида ҳам гол урди. Охирги марта бундай барқарорлик «Арсенал» томонидан мавсум-2001|2002да қайд этилганди. Айтиш ўринли, Лондон клуби ўшанда мавсум доирасидаги 38та учрашувда ҳам гол қувончини туйиб, якунда чемпион бўлганди.
*** «Ливерпуль» дастлабки 22та ўйинида 64 очко тўплади. Бу Европанинг кучли 5та лигаси учун рекорд кўрсаткичдир. Бунгача энг юқори натижа «Манчестер Сити» (мавсум-2017|2018) ва «Бавария» (мавсум-2013|2014)га тегишли эди - 62 очко. Умуман олганда, Юрген Клопп жамоаси АПЛдаги охирги 31та учрашувида 91 очко олди (30та ғалаба ва 1та дуранг).
*** Алиссон охирги 9 йил бадалига АПЛ ўйинида голга ассистентлик қилган «Ливерпул»нинг биринчи дарвозабони бўлди. «Қизиллар» таркибида дарвозабон охирги марта 2010 йилнинг март ойида гол ҳаммуаллифига айланганди - Пепе Рейна.
*** Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасида «МЮ»га қарши кечган учрашувларда илк марта гол урди. Мисрлик футболчи Англия чемпионатида 25та клубга қарши майдонга тушган бўлса, шундан 23таси дарвозасини ишғол қилган. Хуллас, Салоҳ фақат «Астон Вилла» ва «Суонси» дарвозасига йўл тополмаган, холос.
18 январь
УОТФОРД - ТОТТЕНХЭМ - 0:0
Уотфорд. 21366 томошабин.
Фойдаланилмаган пенальти:
Дини (70, У.).
Тоттенхэм: Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Вертонген, Танганга, Ло Чельсо (Жедсон Фернандеш, 80), Уинкс, Алли (Эриксен, 73), Ламела, Лукас Моура, Сон Хюн Мин.
АРСЕНАЛ -
ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 1:1 (1:0)
Лондон. 30310 томошабин.
Голлар: Мартинелли (45) -
Флек (83).
Арсенал: Лено, Мэйтленд-Найлз, Мустафи, Давид Луиз, Сака,
Торрейра, Жака, Пепе, Озил,
Мартинелли, Лаказетт
(Нкетиа, 74).
БРАЙТОН - АСТОН ВИЛЛА - 1:1 (1:0)
Брайтон. 30511 томошабин.
Голлар: Троссард (38) - Грилиш (75).
МАНЧЕСТЕР СИТИ - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 2:2 (0:1)
Манчестер. 54439 томошабин.
Голлар: Агуэро (82, 87) - Тосун (39), Фернандиньо (90-авт.).
Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Стоунз, Фернандиньо, Менди, де Брюйне, Гюндоган, Давид Сильва (Габриэль Жезус, 62), Стерлинг (Родри Эрнандес, 89), Агуэро, Бернарду Сильва (Маҳрез, 73).
НОРВИЧ СИТИ - БОРНМУТ - 1:0 (1:0)
Нориж. 26781 томошабин.
Гол: Пукки (33-пен.).
Четлатишлар: Годфри (75) - Кук (31).
САУТГЕМПТОН - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 2:3 (2:0)
Саутгемптон. 31152 томошабин.
Голлар: Беднарек (15), Лонг (35) - Нету (53), Хименес (65-пен., 76).
ВЕСТ ХЭМ - ЭВЕРТОН - 1:1 (1:1)
Лондон. 59915 томошабин.
Голлар: Диоп (40) - Калверт-Льюин (44).
НЬЮКАСЛ - ЧЕЛСИ - 1:0 (0:0)
Ньюкасл. 52217 томошабин.
Гол: Хэйден (90+4).
Челси: Аррисабалага, Жеймс (Эмерсон, 75), Кристенсен, Рюдигер, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Маунт (Баркли, 68), Хадсон-Одои, Абрахам (Батшуайи, 80), Виллиан.
19 январь
БЕРНЛИ - ЛЕСТЕР СИТИ - 2:1 (0:1)
Бернли. 19788 томошабин.
Голлар: Вуд (56), Вествуд (79) - Барнс (33).
Фойдаланилмаган пенальти:
Варди (68, Л.).
Лестер: Шмейхель, Эванс, Сеюнжю, Рикарду Перейра, Фукс, Прат (Тилеманс, 74), Барнс, Мэддисон, Менди, Перес (Ихеаначо, 74), Варди.
ЛИВЕРПУЛЬ - МЮ - 2:0 (1:0)
Ливерпуль. 52916 томошабин.
Голлар: ван Дейк (14), Салоҳ (90+3).
Ливерпуль: Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнольд, ван Дейк, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Лал-лана, 66), Вейналдум, Мане (Фабиньо, 83), Фирмино (Ориги, 83), Салоҳ.
МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Уильямс (Гринвуд, 74), Шоу (Диогу Далот, 87), Матич, Жеймс, Фред, Перейра (Мата, 74), Мартиаль, Магуайр.
Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Мухлисларимиз чемпионлик ҳақида куйлай бошлашди. Улар бунга ҳақлилар. Гарчи бироз шошаётган бўлсаларда, муаммо йўқ. Хоҳлаган киши байрамни бошлаб юбориши мумкин, фақат биздан ташқари. Йўқ, ҳеч нарса ўзгармади, умумий ҳолат ўша-ўша. Ўртадаги очколар фарқи бироз ошгани эса ниманидир англатмайди. Вазият ўзгаргач, бу ҳақда дарҳол айтаман. Ҳозирча шошилмай турган маъқул. Бизга етиб олишадими-йўқ - бу аҳамиятсиз. Лекин АПЛда курашаётганимизни унутмаслик керак. Мана, пайшанба куни «Вулверхэмптон»га қарши майдонга тушамиз - жуда қийин ўйин. Миямда яна ниманидир ўйлаш учун бўш жой йўқ...
Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Оғир ўйин, афсуски, унда ғалаба қозониш насиб этмади. Танаффусда йигитларга юқори руҳ билан ўйнашда давом этиш кераклигини уқтирдим. Вазифамиз тайин эди - тўпни кўпроқ ушлаб туриш ва рақиб қарши ҳужумларида Заани яхши қўриқлаш. Рақиб ягона бурчак тўпидан гол урди ва бошқа имкониятга эга бўлмади, биз эса ҳисобсиз вазиятлар яратганимизга қарамай, якунда ғалабани қўлдан чиқардик. Тўғриси, бундай ўйинни таҳлил қилиш мушкул.
Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): - VAR қарорини муҳокама қилишни экспертлар виждонига қўйиб бераман. Ҳакамлар яна пенальти белгилашга асос бўлган вазиятдан кўз юмишди. Қолаверса, карточкалар масаласида янглишишди. Жуда ёмон қарорлар...
ТЎПУРАРЛАР:
Варди (Лестер) - 17та
Агуэро (Манчестер Сити) - 15та
Обамеянг (Арсенал) - 14та...
Турнир жадвали |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
24-тур
21 январь (сешанба)
00:30 Борнмут - Брайтон
00:30 Астон Вилла - Уотфорд
00:30 Эвертон - Ньюкасл
00:30 Шеффилд Юнайтед -
Манчестер Сити
00:30 Кристал Пэлас -
Саутгемптон
01:15 Челси - Арсенал
22 январь (чоршанба)
00:30 Лестер - Вест Хэм
00:30 Тоттенхэм - Норвич Сити
01:15 МЮ - Бернли
23 январь (пайшанба)
01:00 Вулверхэмптон – Ливерпуль
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20