Қайднома

Қидирув

Сетьен: «Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришимизга умид қиламан»

Сетьен: «Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришимизга умид қиламан»

  20.01.2020 12:53
  0
  272
Сетьен: «Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришимизга умид қиламан»

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен «Гранада»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менимча, «Барселона» ажойиб ўйин ўтказди. Балки бизга биринчи бўлимдаги айрим вазиятларда ишонч етишмагандир. «Гранада» ҳимояда яхши ўйнади. Ҳа, шунингдек, ҳаво ҳам ёқимсиз бўлди: шамол тезлиги, майдоннинг қуруқлиги, булар тўпни секинлаштириб қўйди.

Шундан хурсанд бўлидимки, рақибга биринчи бўлимда биттагина зарба беришга йўл қўйдик холос. Ва албатта, иккинчи бўлимдан ҳам битта, лекин у дарвоза устунига тегди...

Биз кўп жиҳатда яхши ҳаракат қилдик. Умид қиламанки, буёғига вақт ўтгани сари ўйинимизни яхшилаб борамиз ва рақиб дарвозаси олдидаги ўйинимизни ҳам.

Месси бутун умри давомида қилиб келаётган ишини бажарди. Бу ҳақиқат. У ажойиб пас туфайли биз учун муваффақиятсиз кечаётган ўйиннинг сценарийсини ўзгартириб юборди» - дейди Сетьен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz