Қайднома

Қидирув

«Наполи»нинг «янги марадонаси»

«Наполи»нинг «янги марадонаси»

  20.01.2020 15:45
  0
  255
«Наполи»нинг «янги марадонаси»

«Наполи» трансфер кампаниясини жуда фаол бошлади - «Лейпциг»нинг таянч ярим ҳимоячиси Диего Демме трансфери бўйича келишувга эришди. Гап шундаки, Демменинг Италияга кўчиб ўтиши - кутилган воқеа. Унинг «Наполи» сафига қўшилиши - отасининг орзуси рўёбга чиққанидан далолат. Gol.ru Неаполь жамоасининг янги футболчиси ҳақида ҳикоя қилади.

Катта Демме Калабрия (Италиянинг жануби-ғарбидаги ҳудуд)да туғилган, бир неча йилни Неаполда ўтказган. У ерда «Наполи»га (ва шахсан Марадонага) жиддий мухлислик қилган. Аммо севимли клубининг ёнида қолиш насиб қилмади - иш бўйича Германияга кўчиб кетишга тўғри келди ва ўша ерда рафиқаси билан танишди.

Олмон ўлкасида катта Демме ўғил фарзандли бўлди ва уни Марадона шарафига номлади - Диего. Рафиқаси боласига бундай исм қўйилишига ортиқча қаршилик билдирмади, ваҳоланки, RBLive маълумотларига кўра, у Фабио вариантини (Канаварро шарафига) таклиф қилган экан, бироқ унинг айтгани бўлмади.

Неаполь Диего Деммени ўсмирлик чоғларидан буён кузатиб келаётганди. Футболчи ҳам ўз интервьюларида болалик пайти отаси унга Марадона ижросидаги финтлар ва голлар тасвирланган видеоёзувларни кўрсатгани, «Наполи»нинг Италия чемпионати ва еврокубоклардаги ўйинларини бирга томоша қилишгани, жамоа либосларини сотиб олишгани ҳақида кўп гапирарди. Диего ота-онаси билан таътил пайти Италияга тез-тез бориб турар, ўшанда Неаполдаги қариндошлариникида меҳмон бўларди.

Демме «А» серияда фаолият юритиш орзуси борлигини ҳеч қачон яширмаган. Кумири сифатида эса Женнаро Гаттузони кўрсатади: «Унинг ўйинларини болалигимдан кузатганман. Менга Гаттузонинг услуби, ишончли ва агрессив ҳаракатлари ёқади. Қайсидир маънода, унга тақлид қиламан». Омадни қаранг - айнан Женнаро декабрдан буён «Наполи» бош мураббийи сифатида ишламоқда.

Клуб трансфер ҳақида расман хабар бермади. Аммо Демме қоғозларга имзо чекиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун Неаполга келиб улгурди.

Диего ҳақида билишимиз керак бўлган бошқа жиҳатлар:

* У танасига жиддий эътибор қаратади. Масалан, мушаклари тезроқ тикланишини таъминлаш мақсадида гўштдан воз кечган. Уй шароитида айрим шифобахш кўкатларни етиштиради;

* Деммега олдин ҳам Италиядан, аниқроғи, «Фиорентина»дан таклиф тушган. Бироқ футболчи рад жавобини бериб, ушбу мамлакатда «Наполи»дан бошқа клубда ўйнамаслигини билдирган;

* Диего Янги йил байрамини ўтказиш учун Неаполга борди. Лекин ҳеч ким ушбу ташрифга ортиқча аҳамият бермади;

* Демме «Наполи»нинг «Инс­таграм»даги саҳифаси обуначиларидан бири (жамоанинг барча мухлислари қатори), аммо клубдан жавоб «подписка»си йўқ;

* Диегонинг Неаполда ўз фан-клуби бор. Асосчи - унинг отаси.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz