Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» «Ростов» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқаришди

«Пахтакор» «Ростов» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқаришди

  20.01.2020 21:24
  0
  385
«Пахтакор» «Ростов» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқаришди

«Ростов» билан назорат баҳсида жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шота Арвеладзе мазкур баҳсда асосий таркибда деярли ўтган мавсумдаги 11 футболчидан фойдаланди, фақат ўнг қанотда Алижонов ўрнини Салимов эгаллади. Биринчи бўлимда «Пахтакор» вазиятлар яратишда кичик устунликка эга бўлди. Бир ҳолатда Сергеевнинг аниқ зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз ҳисобни очди. Машариповнинг оширган тўпидан кейин Сайфиев боши билан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида майдондаги барча футболчилар алмаштирилди. 85-дақиқада ҳакам белгилаган пенальтидан Роман Еременко унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи назорат ўйинида «Пахтакор» «Ростов» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи баҳс 25 январь куни Словакиянинг «Жилина» жамоаси билан бўлиб ўтади.

«ПАХТАКОР» - «РОСТОВ» - 1:1 (0:0)

Голлар: Сайфиев 52 - Еременко 85-пен.

Пахтакор: Суюнов, Салимов (Йўлдошев, 63), Аъзамов (Эшмуродов, 63), Кримец (Исмоилов, 63), Сайфиев (Козак, 63), Ҳамробеков (Холматов, 63), Собирхўжаев (Иминов, 15; Розиев, 80), Ҳамдамов (Маҳмудҳожиев, 63), Черан (Абдураҳимов, 63), Машарипов (Собиржонов, 63), Сергеев (Ҳошимов, 63).

Ростов: Седов, Ведерников, Хадзиканудиц, Попов, Ионов, Прошляков, Салетрос, Байрамян, Саплинов, Кожемякин, Козлов.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz