Қайднома

Қидирув

Неймар: «Ҳаммаси «ПСЖ»га боғлиқ»

Неймар: «Ҳаммаси «ПСЖ»га боғлиқ»

  21.01.2020 05:10
  0
  364
Неймар: «Ҳаммаси «ПСЖ»га боғлиқ»

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жорий йил ёзда 2та йирик халқаро турнирда қатнашмоқчи. Гап 12 июнь - 12 июль оралиғида Аргентина ва Колумбияда ўтказиладиган навбатдаги Америка кубоги ҳамда 22 июль - 8 август кунларига белгиланган Токио-2020 Олимпиадаси ҳақида кетмоқда. Париж гранди етакчиси Франциянинг L Equipe нашрига берган интервьюсида шу режалари хусусида гапиришдан ташқари, бу йил ЕЧЛда ғолиб бўлишни кўзлаётганини маълум қилди.

- Ҳа, ёзда Америка кубоги ва Олимпиада ўйинларида иштирок этишни хоҳлардим. Тўғри, бу айтишга осон, амалда эса жуда қийин эканлигини тушунаман, - деди 27 ёшли ҳужумчи. - Дейлик, 2016 йили ҳам ҳар икки турнирда қатнашишни режалаштирган эдим, аммо ўшанда «Барселона» раҳбарияти Олимпиадада ўйнашимга рухсат бермаганди. Шундай экан, кўп нарса ҳозирги клубим позициясига боғлиқ. Албатта, аввало, барчасини «ПСЖ» билан муҳокама қилишим керак. Ўзимга қолса, ҳар қандай ҳолатда ҳам, Бразилия терма жамоасига ёрдам беришни истайман. Фақат бунга ўзимга дахли йўқ нимадир тўсқинлик қилмаса, бас.

- Фаолиятлари давом этаётган ёки собиқ футболчилардан қай бири билан битта жамоада тўп суришни хоҳлардинг?

- Жуда мураккаб савол. Бинобарин, кўплаб футболчиларни тилга олишим мумкин. Дейлик, болалигимда кўплаб юлдузлар билан бирга тўп суришни орзу қилганман. Мисол учун, Ромарио ва Роналдога жамоадош бўлишни хоҳлардим. Бразилия миллий жамоасида дебют қилганимда, «сўйлоқ» аллақачон халқаро фаолиятига нуқта қўйганди. Шунинг учун у билан елкама-елка туриб, тўп суриш насиб этмади. Шунингдек, Зайниддин Зидан ва Златан Ибрагимович билан ҳам битта жамоада ўйнашдан асло бош тортмасдим.

Ортда қолган 2019 йил ҳақида нима дея оласан? 2020 йилдан нималар  кутяпсан?

- Профессионал ва шахсий томондан ёндашганда, 2019 йил мен учун жуда оғир кечди. Ўзгаришларга бой давр. Бўлиб ўтган воқеалардан кўп нарса ўргандим. Аввалига ёқимсиз жароҳатга йўлиқдим. Тўлиқ тикланмай туриб, майдонга қайтдим ва аксига олиб, жароҳатландим. Бу яхшигина сабоқдир. Хуллас, ортда қолган йилда омадсизликка юз тутганимга қарамай, сира нолимайман. Зеро, айни шу қийинчиликлар ортидан тажрибам янада ошди. Мана, орттирилган тажриба беиз кетмаяпти - 2020 йил анча қувноқ ўтадиган кўринмоқда. Қисқаси, жорий йил ўзимни ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- «ПСЖ»нинг ЕЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсан?

- Менимча, жамоамизда ниҳоят, бош совринни қўлга киритиш имконияти чакки эмас. Асосийси, «ПСЖ»да муҳит яхши, жамоа анча уюшқоқ, таркибимиз ҳам етарлича кенгайтирилди. Айни дамдаги таркиб клуб тарихидаги энг кучлиси, менимча. Хуллас, бизда аввалги мавсумлардан фарқли равишда, бу сафар ЧЛ шоҳсупасига кўтарилиш имконияти яхшироқ. Умуман олганда, шахсан мен жамоамиз салоҳиятини юқори баҳолайман. Ҳа, бу мусобақада ҳали ғалаба қозонмаганмиз, эҳтимол, турнирда қатнашиш тажрибамиз камроқдир, лекин охиригача курашишимиз тайин. Умид қиламанки, бу гал камида финал ўйи­нида майдонга тушамиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz