Ушбу мақолага сабаб бўлган факт: шаҳзода Гарри рафиқаси Меган Маркл билан бирга қироллик ваколатидан воз кечишди.
Бу нимани англатади:
а) барча оилавий харажатларни ўз зиммаларига олишади - авваллари сарф ҳукумат ҳисобидан амалга ошириларди.
б) улар икки мамлакатда яшашади - Англия ва АҚШда.
в) энди улар қироллик оиласи «катталари» (яъни тахтга энг яқинлар) ташриф буюриши шарт бўлган тадбирларда қатнашишмайди. Қиролича Елизавета мажбуриятлари рўйхатига бир йил мобайнида 1,5 мингга яқин тадбирда иштирок этиш ҳам киради - йирик спорт финаллари ҳам шулар жумласидан. У билан бирга оила аъзолари ҳам келишади.
Англиялик журналистлар шаҳзода Гаррининг қайси жамоага ишқибозлик қилишини аниқлаш мақсадида унинг интервьюларини таҳлил қилишди.
2018 йилнинг 19 майида ўтказилган Англия кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ўзаро тўқнаш келишган, ўшанда лондонликлар Эден Азарнинг голи эвазига ғалаба қозонишганди.
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл финал куни турмуш қуришган. Goal маълумотларига кўра, маросимнинг асосий қисми оқшом пайтига режалаштирилганди - буни Елизавета II ҳам маъқуллаганди. Аммо ёш келин-куёв маҳаллий вақт билан соат 17:15да бошланадиган ўйинга улгуриш учун тўйни тушликдан кейинга суришган.
Йўқ, Меган Маркл финалчиларнинг ҳеч бирига мухлислик қилмасди. Шаҳзода Гарри ҳам ушбу жамоалардан бирининг ихлосманди эмасди. Гарчи унинг қизиқиши ҳақида деярли ҳеч нарса маълум бўлмасада - у фақат бир марта АПЛнинг бир жамоасига ишқибозлик қилишини таъкидлаганди. Аммо гап қайси клуб ҳақида кетаётганини айтмаган - этика ва махфийликнинг сақланишини хоҳлаган.
Авваллари шаҳзода Гаррида футбол финалларига ташриф буюриш мажбурияти ҳам бор эди. Шу боис, Британия ОАВда унинг қайси клубга мухлислик қилиши ҳақида турли талқинлар пайдо бўлган.
1. «Арсенал»га. Goal ортиқча иккиланмай, шаҳзода Гарри, хусусан, қироллик оиласининг аксар қисми «Арсенал»га ишқибозлик қилади, деган тахминни илгари сурди. The Sun журналистлари эса валиаҳд билан «канонирлар»нинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинини («Арсенал» 1:5 ҳисобида ютқазган) муҳокама қилишга уринишган. Гарри эса бунга хоҳиши йўқлигини билдирган. Журналистлар хулосаси: ушбу мавзуда гапириш оғриқли кечяптими, демак у «Арсенал»га мухлислик қилади.
2. Бошқа бир талқинда шаҳзода Гарри шаҳзода Уильям каби «Астон Вилла» ишқибози экани айтилади. Акасининг ҳолати очиқроқ: у бирмингемликлар ўйинига ташриф буюради, клуб раҳбарияти билан муносабатлари аъло. Шаҳзода Уильям «Астон Вилла»га бўлган муҳаббати ҳақида шундай деганди: Ҳамма дўстларим «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» мухлислари эди. Мен эса топ-клубларга иш-қибозлик қилишни хоҳламадим. Аксинча, кутилмаган қаҳрамонликлар кўрсатадиган ўртамиёнани қўллаб-қувватлашни маъқул кўрдим. Шу боис ҳам «Вилла»ни танладим».
BirminghamLive тарқатган хабарга кўра, шаҳзода Уильям укасини ҳам «Астон Вилла»га меҳр қўйишга ундаган. Гарчи нашрнинг ушбу фараз бў-йича исботи бўлмаса ҳам.
3. Турли нашрлар (жумладан, The Sun ва Goal)нинг таъкидлашича, шаҳзода Гарри шаҳзода Чарльз сингари «Бернли» тарафдори экан.
Шаҳзода Гарри ушбу барча клублар иштирокидаги ўйинларга ташриф буюриб, журналистларни янада кўпроқ иккиланишга мажбур қилган.
Умуман, шаҳзода Гарри Англия термасини қўллаб-қувватлайди, регбининг ҳақиқий фанати. У ўз мамлакатининг ЖЧ-2015 мезбонлигини қўлга киритишида ёрдамлашган.
«Англия мадҳиясини эшитганимда, беихтиёр ўрнимдан туриб, ўнг қўлимни чап кўксимга қўйиб, уни куйлайман. Севимли жамоалар ҳақида гапириш бироз ноқулай, шу боис бошқачароқ фикр билдираман: бор меҳрим Англия термасига тегишли».
Шаҳзода Гарри Англия термасининг уй учрашувларига тез-тез ташриф буюради, кўпинча одатий шарфда ўтиради ва (камдан-кам ҳолларда) жамоанинг кийиниш хонасига кириб, футболчилар ва мураббийлар штаби билан суҳбат қуради.
Юқорида таъкидланганидек, шаҳзода Гарри регбининг ҳам ихлосманди. Бу ерда ҳам клублар бўйича саволга ҳожат йўқ - у фақат Англия термасига мухлислик қилади. 2008 йили инглизлар регби бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги учун «заявка» топшириш-топширмаслик бўйича иккиланиб қолишганди. Шаҳзода Гарри эса ушбу мавзу борасида ўз фикрини билдираркан, жумладан шундай деди: «Регби - бу жуда муҳим бўлган миллий спорт тури. Биз шу каби йирик турнирларни ўтказсак, ўйиндан нафақат катта ёшлилар, балки ёшлар ҳам завқ олишади, болакайларда ҳавас уйғонади».
Натижада англияликлар ЖЧ-2015ни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишди, аммо бир шарт билан - «заявка»ни Уэльс ҳам қўллаб-қувватлайди. Айтишларича, Англия спорт федерациясидагиларнинг тезкор чораларни кўришларига Гаррининг гаплари ҳам таъсир ўтказган. Шаҳзоданинг ўзи эса қарор қабул қилингач, жаҳон чемпионати ташкилотчилигида ёрдамини аямади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20