Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»: мухлислар диққатига!

«Бунёдкор»: мухлислар диққатига!

  20.01.2020 22:23
  0
  313
«Бунёдкор»: мухлислар диққатига!

Маълумки, «Бунёдкор» 22 январь куни Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган учрашувда Ироқнинг «Ал Завра» клубига қарши майдонга чиқади.

«Жар» стадионида бўлиб ўтадиган беллашув соат 14:00да бошланади. Худди шу куни Таиландда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал ўйинлари ҳам бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. Олимпиада йўлланмасини тақдим қиладиган мазкур ўйиннинг аҳамияти юқори бўлгани сабабли «Спорт» телеканали Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувини тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилишни режалаштирган.

Баҳс 15:15да старт олади. «Бунёдкор» - «Ал Завра» ўйини эса, кечки 22:00да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. Шу боис жамоамиз ишқибозларидан «Жар» стадионига ташриф буюриб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришингизни сўраб қоламиз!

«Бунёдкор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz