Қайднома

Қидирув

Расман: «Барселона» ҳужумчи сотиб олди! (Фото)

Расман: «Барселона» ҳужумчи сотиб олди! (Фото)

  21.01.2020 10:08
  0
  395
Расман: «Барселона» ҳужумчи сотиб олди! (Фото)

«Барселона» клуби «Альбасете» ҳужумчиси Рей Манайни сотиб олди. Бу ҳақида каталонияликлар расмий сайти хабар берди. Трансфер суммаси 700 минг еврони ташкил этади. Шунингдек, футболчининг ҳаракатларига қараб, яна 2 миллион евро бонус сифатида бериши мумкин.

22 ёшли футболчи билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди. «Кўк-анорранглилар» Манайга 50 миллион евро товон пули белгилашди. Албаниялик форвард «Барселона» сафида 22-рақам остида ҳаракат қилади.

Манай 2018 йилнинг ёзидан буён «Альбасете» шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу пайтгача у жами 41та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган.

Қолаверса, у Албания терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва битта голга асистентлик қилган. Ҳужумчи бошланишига «Барселона Б» сафида ҳаракат қилиши кутилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz