Қайднома

Қидирув

Расман: «Вильярреал» ҳужумчиси «Лион»га кўчиб ўтди

Расман: «Вильярреал» ҳужумчиси «Лион»га кўчиб ўтди

  21.01.2020 10:36
  0
  304
Расман: «Вильярреал» ҳужумчиси «Лион»га кўчиб ўтди

«Вильярреал» ҳужумчиси Карл Токо-Экамби ижара асосида «Лион» билан шартнома имзолади. Бу ҳақида «тўқувчилар» расмий сайти маълум қилди.

27 ёшли футболчи мавсум охирига қадар франция клуби шарафини ҳимоя қилади ва «Лион» бунинг учун, «сариқ сув ости кемаси» ҳисобига 4 миллион евро ўтказиб беради, бордию уни тўлиқ сотиб олмоқчи бўлса, 11,5 миллион евро тўлайди.

Шунингдек, шартномада яна шундай банд борки, агар «Лион» Экамбини сотиб олиб, кейинчалик қачондир уни сотса, трансфердан тушган пулнинг 15%и «Вильярреал» ҳисобига ўтади.

Маълумот учун, Карл Токо-Экамби жорий мавсум испанлар сафида 19та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz