Қайднома

Қидирув

Денис Истомин: «Юртимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда»

Денис Истомин: «Юртимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда»

  21.01.2020 10:51
  0
  291
Денис Истомин: «Юртимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда»

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ.

Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича «Bangkok Open-2020 Challenger» турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам ўз иштирокини бошлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

–  Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда?

–  Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш.

–  Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз?

–  АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман.

–  Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми?

–  Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим.

Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон!

Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz