Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: «Ҳаммаси жойида, тайёрмиз!»

Любинко Друлович: «Ҳаммаси жойида, тайёрмиз!»

  21.01.2020 12:48
  0
  221
Любинко Друлович: «Ҳаммаси жойида, тайёрмиз!»

U-23 Осиё чемпионати ярим финал ўйини олдидан терма жамоамиз устози Любинко Друлович Саудия Арабистони ҳақидаги фирклари билан ўртоқлашди.

«Биз учун ҳал қилувчи ўйин. Ярим финалда яхши жамоалар йиғилган. Саудия Арабистони жисмонан кучли терма жамоа. Улар тактик ва тезлик жиҳатдан ҳам кучли. Бизда яна бир кун қолди тайёргарлик учун.

Рақибда дам олишга бир кун кўп вақт бўлди. Ҳа бу муҳим. Лекин биз шифокорлар билан маслаҳатлшиб жамоани тиклай олишимизга кўзимиз етмоқда. Ҳаммаси жойида. Биз тайёрмиз.

Саудияликлар яхши таассурот қолдиришмоқда. Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз. Аввалги ўйинда ростдан ҳам ўйиннинг барча аспектлари ижобий кечди. Бу сафар ҳам шунга интиламиз. Ҳисоб балки бундай йирик бўлмас. Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак.

Имкониятлар футболчиларнинг барчасида 50/50 деб ўйлайман. Асосий таркибни эртага уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлаймиз. Қайси футболчи тайёр бўлса ўша ўйнайди.

Шогирдларимнинг финалга чиқишга кучи етади. Орзуимиз Олимпиадага чиқиш. Бунга эришиш йўлида боримизни берамиз. Ўзбекистон футболи учун бу тарихий натижа бўлади.

Биз тўртта ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнадик. Аммо саудияликлар ҳам худди шундай ишлашмоқда. Менинг бор умидим футболчиларимдан. Уларнинг қўлидан келади» - дейди Друлович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz