Қайднома

Қидирув

Тоҳир Шамситдинов «Навбаҳор»га қайтди

Тоҳир Шамситдинов «Навбаҳор»га қайтди

  21.01.2020 23:31
  0
  293
Тоҳир Шамситдинов «Навбаҳор»га қайтди

Маҳоратли ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади. Ушбу футболчи 1993 йилнинг 9 февралида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Гулистоннинг «Гулистон» (2013 йил),  Наманганнинг «Навбаҳор» (2014 – 2017 йилнинг 1-давраси), Бухоронинг «Бухоро» (2017 йилнинг 2-давраси – 2019 йил), Жиззахнинг «Сўғдиёна» (2018 йил) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни «Бухоро»да ўтказган 26 ёшли ҳимоячи 2,5 йилдан сўнг, яна қадрдон жамоасига қайтди.

Биз Тоҳир Шамситдиновга янги  мавсумда омад ёр бўлиб, «Навбаҳор»нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини  қўшишига тилакдошмиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz