Қайднома

Қидирув

Ван Дер Сар – 2 млн фунт, ван Перси – 2.75 млн ёхуд деярли текинга тушган мега-юлдузлар (фотогалерея)

Ван Дер Сар – 2 млн фунт, ван Перси – 2.75 млн ёхуд деярли текинга тушган мега-юлдузлар (фотогалерея)

  22.01.2020 08:48
  0
  353
Ван Дер Сар – 2 млн фунт, ван Перси – 2.75 млн ёхуд деярли текинга тушган мега-юлдузлар (фотогалерея)

Британиялик йигитлар АПЛ клубларининг XXI асрда амалга оширган трансферларини таҳлил қилиб, харид пайти нархи 10 миллион фунтдан кам бўлишига қарамай, кейинчалик лиганинг ҳақиқий юлдузига айланган футболчилардан иборат рамзий терма тузишди.

Қуйидаги фотогалерея билан танишишингиздан аввал бир муҳим жиҳатни айтиб ўтмоқчимиз: рўйхатга эркин агентлар киритилмаган, гап фақат компенсацияли келишувлар ҳақида боряпти.

Дарвоқе, Bleacher Report Football тақдим этган бу жамоа Риёд Маҳрезнинг 450 минг фунт эвазига «Гавр»дан «Лестер»га ўтганининг 6 йиллигига бағишланади. Марҳамат, ўз вақтида арзон баҳоланиб, кейинчалик гранд клублар эътиборига тушган 11 футболчи билан танишинг.

ДАРВОЗАБОН

ЭДВИН ВАН ДЕР САР (Нидерландия)

Трансфер: 2005 йил. «Фулхэм»дан «Манчестер Юнайтед»га. 2 млн. фунт

ҲИМОЯЧИЛАР

СЕСАР АСПИЛИКУЭТА (Испания)

Трансфер: 2012 йил. «Марсел»дан «Челси»га. 6,5 млн. фунт

 

ВЕНСАН КОМПАНИ (Бельгия)

Трансфер: 2008 йил. «Гамбург»дан «Манчестер Сити»га. 6 млн. фунт

 

НЕМАНЬЯ ВИДИЧ (Сербия)

Трансфер: 2005 йил. «Спартак»дан «Манчестер Юнайтед»га. 7 млн. фунт

 

ЭНДРЮ РОБЕРТСОН (Шотландия)

Трансфер: 2017 йил. «Халл Сити»дан «Ливерпул»га. 8 млн. фунт

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Н`ГОЛО КАНТЕ (Франция)

Трансфер: 2015 йил. «Кан»дан «Лестер»га. 5,6 млн. фунт

 

ЖОАУ МОУТИНЬО (Португалия)

Трансфер: 2018 йил. «Монако»дан «Вулверхэмптон»га. 5 млн. фунт

 

ДЕЛЕ АЛЛИ (Англия)

Трансфер: 2015 йил. «Милтон Кинс Донс»дан «Тоттенхэм»га. 5 млн. фунт

ҲУЖУМЧИЛАР

ФИЛИППЕ КОУТИНЬО (Бразилия)

Трансфер: 2013 йил. «Интер»дан «Ливерпул»га. 8,5 млн. фунт

 

РИЁД МАҲРЕЗ (Жазоир)

Трансфер: 2014 йил. «Гавр»дан «Лестер»га. 450 минг фунт

 

РОБИН ВАН ПЕРСИ (Нидерландия)

Трансфер: 2004 йил. «Фейеноорд»дан «Арсенал»га. 2,75 млн. Фунт

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz