Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Бунёдкор» ироқликларни 4та гол билан сийлади ва кейинги босқичга йўл олди

ОЧЛ: «Бунёдкор» ироқликларни 4та гол билан сийлади ва кейинги босқичга йўл олди

  22.01.2020 16:01
  0
  348
ОЧЛ: «Бунёдкор» ироқликларни 4та гол билан сийлади ва кейинги босқичга йўл олди

Осиё чемпионлар лигаси плей офф 2-саралаш босқичи доирасидаги «Бунёдкор» ҳамда «Ал-Завра» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

«ЖАР» стадионида кечган ўйин вакилларимизнинг йирик - 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Холмуҳаммедов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Ҳумоюн Муртазоев дубль қайд этди. Яна бир голга эса Бобур Фарҳодов муаллифлик қилди. Рақиблар сафида эса Аббос Қосим битта гол билан жавоб қайтарди.

Шундай қилиб, «қалдирғочлар» Осиё Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичига йўл олишди ва энди навбатдаги ўйинни БААда ўтказишади. Рақиб «Ал-Айн».

ОЧЛ. ПЛЕЙ-ОФФ. 2-БОСҚИЧ

«БУНЁДКОР» (Ўзбекистон) - «АЛ-ЗАВРА» (Ироқ) – 4:1 (1:0)

Тошкент. «JAR» стадиони. 594 томошабин.

Ҳакам: Юдаи Ямамото (Япония).

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (9-пен.), Ҳумоюн Муртазоев (46, 85), Бобур Фарҳодов (78) - Қосим (88).

Бунёдкор: Абдумавлон Абдулжалилов, Анвар Ғофуров, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Ярашев (Ғуломҳайдар Ғуломов, 75), Лутфулло Тўраев, Дилшод Аҳмадалиев, Сардор Абдураимов, Суҳроб Иззатов (Бобур Фарҳодов, 77), Жасур Жалолиддинов, Ҳумоюн Муртазоев, Селим Нурмурадов (Фаррух Икромов, 35).

Ал-Завра: Ҳачим, Қосим, Нзамбе (Жалол, 66), Жобир, Ҳуибиб (Маҳмуд, 83), Али, Комил, Фадил, Абдулраҳим, Окурукет, Жалил (Шван, 66).

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов (45), Суҳроб Иззатов (76), Дилшод Аҳмадалиев (86) – Нзамбе (7).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz