Қайднома

Қидирув

Чинакам ватанпарварлик

Чинакам ватанпарварлик

  23.01.2020 01:48
  0
  385
Чинакам ватанпарварлик

Собиқ иттифоқ термаси ва «Пахтакор» клубининг марҳум ҳужумчиси Владимир Иванович Фёдоров агар ҳаёт бўлганида, 5 январь куни 65 ёшини қарши оларди. Гап жаҳон футболи тарихига кирган чинакам жонкуяр ва ватанпарвар ўйинчимиз ҳақида кетмоқда. Фёдоровнинг меҳнати ва иқтидори мутахассислар ҳамда мухлислар томонидан бирдек тан олинганки, моҳиятан қараганда, кўп нарсалардан далолат. Бинобарин, у юксак марралар ва натижалар йўлида эди, аммо тақдирига чўққи сари интилишда давом этиш битилмаган экан...

«ИнтерФутбол» маълумоти

Владимир Иванович ФЁДОРОВ

1955 йил 5 январь куни Тошкент вилояти Свердлов номидаги колхозда туғилган. 1979 йил 11 август куни Украинанинг Днепропетровск вилояти Днепродзержинск шаҳри осмонида юз берган авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Сверд­лов номидаги колхознинг болалар жамоаси тарбияланувчиси. Биринчи мураббийлари: И.Тошмуҳаммедов, В.Ятченко ва Я.Аронович. Амплуа бўйича: ҳужумчи. Унвони: собиқ иттифоқнинг халқаро тоифадаги спорт устаси (1976 йил). Клуб миқёсида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби (1972-1979 йиллар)да ўйнаган. Собиқ иттифоқ олий лигасида 108та ўйинда 26та гол урган, биринчи лигадаги статистикаси - 80та ўйин, 32та гол.

1974-1978 йиллар оралиғида собиқ иттифоқ терма жамоасининг 18та ўйинида қатнашган. Собиқ иттифоқ олимпия терма жамоасидаги статистикаси - 7та ўйин, 1та гол (1975-1976 йиллар).

Владимир Фёдоровнинг ютуқлари:

* Олимпиада ўйинлари-76нинг бронза медали совриндори

* Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати-76 ғолиби

* Собиқ иттифоқ биринчи лигаси ғолиби (1972 йил)

* 2 марта собиқ иттифоқнинг 33 нафар энг яхши футболчиси рўйхатига киритилган (1974 йили - № 2 ва 1976 йили - № 3)

* 2006 йили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (ўлимидан ке­йин)

 

Владимир Фёдоров - Ўзбекистонда, аниқроғи, Тошкент вилоятида туғилган ва , юксак маҳорат эвазига футболда ёрқин из қолдирган рус йигити. Бугун нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ҳам мухлислар уни яхши билишади, ёрқин ўйинларини эслашади. Шунингдек, ғайритабиий иқтидор билан сийланган бу футболчининг номи ер юзидаги энг оммавий спорт тури тарихига муҳрланган. 2002 йили чоп этилган «Жаҳон футболи энциклопедияси»да марҳум «пахтакорчи» Владимир Фёдоровга шундай таъриф берилган: «Мамлакатнинг ўтган асрнинг 70-йиллари иккинчи ярмидаги энг истеъдодли ҳужумчиларидан бири».

Владимир қисқагина оилавий ҳаёт кечирди. Турмуш ўртоғи Светлананинг хотирлашича, улар 1977 йилнинг май ойида тасодифий ҳолатда учрашишган, ваҳоланки, бунга қадар битта масканда яшашган. Муҳими, ёшлар бир-бирларини ёқтириб қўйишади ва куздаёқ никоҳдан ўтишади. Тўй маросимида Володянинг кўплаб дўстлари қатнашишган ва барча меҳмонлар шояд хурсанд бўлганлар. Зеро, «Пахтакор» ўша мавсум ёрқин футбол кўрсатиш асносида олий лига йўлланмасини қўлга киритган эди. Ўтган асрнинг 60-йиллари Ўзбекистон футболи ва унинг байроқдори - «Пахтакор» асосан буюк ҳужумчилари - Геннадий Красницкий ва Биродар Абдураимов кабилар билан алоҳида ажралиб турарди. Фёдоров эса ана шу ҳалқа маълум вақт узилмай туришини таъминлаган ўйинчидир...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz