Қайднома

Қидирув

ҚАЙСИ ЖАМОАЛАР ДАРОМАДИ КЎП? «Барса» - биринчи, «Ливер» - атиги еттинчи...

ҚАЙСИ ЖАМОАЛАР ДАРОМАДИ КЎП? «Барса» - биринчи, «Ливер» - атиги еттинчи...

  23.01.2020 05:03
  0
  411
ҚАЙСИ ЖАМОАЛАР ДАРОМАДИ КЎП? «Барса» - биринчи, «Ливер» - атиги еттинчи...

Топ даражадаги клуб совринлар ютиш баробарида даромад миқдорини ҳам унутмаслиги керак. Зеро, футболда фақат харажат қилган жамоанинг нимагадир эришиши мушкул. Тушунарлики, етакчи жамоаларда даромад ҳам чакки эмас. Бунинг омиллари кўп - ҳатамтой бой ҳомийлар, чипталар|атрибутлар сотуви улуши, ЧЛдаги иштирок ортидан келадиган мукофот пули, кўргазмали турнирлар ва ҳоказо. Тўғри, баъзи нисбатан камтарин жамоалар ҳам пул топишни билади. Яқинда Deloitte консалтинг компанияси Европа клубларининг мавсум-2018|2019даги даромадини ўз ичига олган ўз рейтингини эълон қилди. Унда қизиқарли фактлар жуда кўп...

 

*** Даромад бобида 1-ўринни тарихда илк марта «Барселона» эгаллади. Каталония супержамоасининг жами даромади - 840,8 миллион евро. «Барса» шунинг баробарида футбол тарихида 1та мавсумда 800 миллиондан кўп топган биринчи клуб бўлди.

*** Кучли учликда «Реал» ва «МЮ» бор. Бу икки клуб тегишлича 757 ва 711 миллион евро топди. Ҳаммаси оддий - «Реал» ва «МЮ» жаҳонда энг машҳур жамоалар саналади.

*** Россиянинг энг сердаромад клуби - «Зенит» умумий рўйхатда 28-ўринни банд этди. Питерликлар мавсум давомида 180,4 миллион евро топишган. Тўғри, бу кўрсаткичда 2та муҳим жиҳат бор: «Газпром»дек бақувват компаниянинг ҳомийлиги ва Леандро Паредеснинг «ПСЖ»га 40 миллион еврога сотилгани.

*** Рейтингнинг дастлабки 20талигига кирган клубларнинг ўтган мавсумдаги жами даромади 9,3 млрд. еврони ташкил қилди. Бу  аввалги мавсум кўрсаткичи (8,3 млрд. евро)дан 11 фоиз кўпдир.

*** Дастлабки 20таликда АПЛ вакиллари кўп - 7та клуб. Эътиборлиси, улар қаторида «Вест Хэм» ва ҳаттоки, «Эвертон» ҳам бор.

*** ЧЛнинг амалдаги ғолиби - «Ливерпуль» даромад бобида атиги 7-ўринда. «Қизиллар» ҳозирча пул топиш масаласида «Барселона», «Реал», «МЮ», «Бавария», «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»дан ортда қолишмоқда.

*** ЧЛнинг 4та ярим финалчисидан 3таси топ-рўйхатда — «Барселона», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» (8-ўрин). «Аякс» эса гарчи Френки де Йонгни «Барселона»га ва Маттейс де Лигтни «Ювентус»га пуллаган бўлсада, 23-ўрин билан чекланди.

*** Диққатга сазовор яна бир далил: кучли 20таликда фақат Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция жамоалари бор. Яъни Европанинг кучли 5та лигасидан таш­қаридаги бирор клуб топ-20га киролмади.

Еврофутбол: мавсум-2018|2019нинг энг сердаромад клублари (топ-20)

1. «Барселона» - 840,8 млн. евро

2. «Реал» - 757,3 млн. евро

3. «МЮ» - 711,5 млн. евро

4. «Бавария» - 660,1 млн. евро

5. «ПСЖ» - 635,9 млн. евро

6. «Манчестер Сити» - 610,6 млн. евро

7. «Ливерпуль» - 604,7 млн. евро

8. «Тоттенхэм» - 521,1 млн. евро

9. «Челси» - 513,1 млн. евро

10. «Ювентус» - 459,7 млн. евро

11. «Арсенал» - 445,6 млн. евро

12. «Боруссия» Д. - 377,1 млн. евро

13. «Атлетико» - 367,6 млн. евро

14. «Интер» - 364,6 млн. евро

15. «Шальке» - 324,8 млн. евро

16. «Рома» - 231 млн. евро

17. «Лион» - 220,8 млн. евро

18. «Вест Хэм» - 216,4 млн. евро

19. «Эвертон» - 213 млн. евро

20. «Наполи» - 207,4 млн. евро


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz