Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор"га сон эмас, сифат керак

"Навбаҳор"га сон эмас, сифат керак

  23.01.2020 10:09
  0
  764

«Навбаҳор» мураббийлари 10 нафардан ортиқ легионерни синовдан ўтказишлари ҳақидаги хабарларни ўқиб, тўғриси, жуда ҳайрон бўлдим.
Ахир бизда хорижликларга нисбатан қатъий лимит мавжуд. Қолаверса, «Навбаҳор» ихтиёрида леонерлар бор-ку. Энди савол - 1-2та бўш жойга 10 нафар (яна турли мамлакатлардан)дан кўп хорижлик чақириш шартми? Ундан кўра, «пичоққа илинадиган» 1-2 нафар савияли футболчи жалб этиш маъқул эмасми? Ҳа, мураббий номзодларни синаб кўриши керак, аммо у 10 нафардан ортиқ футболчига 1-2та машғулотда қандай тўғри баҳо бериши мумкин. Менимча, бу ҳам футболимиздаги ноқисликлардан биридир. Аслида трансферлар масаласида скаутинг хизмати ишлаши керак. Мураббий эса тавсия этилган футболчилар борасидаги маълумотлар асосида қарор чиқаради. Ахир дейлик, Африкадан Ўзбекистонга келган футболчи 1-2та кунда ўзини кўрсатолмайди-ку. Умуман олганда, клубларимиз легионерлар борасида сон эмас, сифатни биринчи ўринга қўйса яхши бўларди. Футболимиз ўлчови билан айтганда, биз учун сифат - бу  Драган Черан савиясидаги футболчилар...

--------------------------------------------------------------------

Ҳошимжон МАНСУРОВ (Чортоқ тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz