Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» кўрикдаги легионерларга жавоб берди, энди топ легионерлар жалб этилади

«Навбаҳор» кўрикдаги легионерларга жавоб берди, энди топ легионерлар жалб этилади

  23.01.2020 16:39
  0
  457
«Навбаҳор» кўрикдаги легионерларга жавоб берди, энди топ легионерлар жалб этилади

Хабарингиз бор, «Навбаҳор»да бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишаётганди. Шунингдек, улар сафига 21 январь куни мисрлик ҳужумчи ҳам қўшилганди.

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган «лочинлар» 22 январь куни Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Қўқонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган мазкур назорат-синов баҳсида «Навбаҳор» устози Андрей Канчельскис легионерларни майдонга тушириб, яна бир марта уларни синовдан ўтказди.

Ушбу ўртоклик учрашувидан сўнг, Канчельскис барча хорижлик футболчиларга жавоб берди.

Демак, жамоа кўригида бўлган хорватиялик Вилим Посинкович, россиялик  Артём Шербак, туркманистонлик Вахит Оразсахедов ва мисрлик Мустафо Афрото «Навбаҳор» қароргоҳини тарк этишди.

«Навбаҳор» янги мавсумда ўз олдига юксак мақсад қўймоқда. Албатта, буни амалга ошириш учун таркиб кучайтирилиши керак.

Аммо легионер маҳаллий футболчидан камида бир бош устун бўлиши керак. Шундагина уни таркибга жалб этса бўлади. Ўртамиёна хорижликлар сингари футболчилар эса ўзимизда ҳам етарлича топилади. Бизнингча, айнан ушбу омилларга кўра, кўрикдаги легионерларга жавоб берилди. 

Наманганликларнинг 25 январдан Туркияда бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига эса бир қатор топ-легионерларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz