Қайднома

Қидирув

РПЛдаги янги персонаж ҳақида гаплашамиз

РПЛдаги янги персонаж ҳақида гаплашамиз

  24.01.2020 10:13
  0
  471
РПЛдаги янги персонаж ҳақида гаплашамиз

Бауржан Исламхан - 26 ёшли ярим ҳимоячи, «Қайрат» клубининг собиқ аъзоси, мазкур жамоани шартномаси муддати якунлангани сабаб тарк этди ва эркин агент мақомида.

Эҳтимол, Исламхан фаолиятини Россияда давом эттирар. Биринчидан, РПЛда қозоғистонлик футболчиларга қўйилган лимит бекор қилинади. Иккинчидан, атрофда Бауржаннинг рус клублари билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вариантлардан бири - «Зенит».

ИСЛАМХАН ҲАҚИДА НИМА БИЛАМИЗ?

У марказий ярим ҳимоячи, қанотларда ҳам бемалол ўйнайди. Унинг энг сермаҳсул мавсуми 2016 йилга тўғри келиб, ўшанда Исламхан чемпионатнинг 31та ўйинида 17та гол урган. Ўтган мавсумда эса 7 марта тўп киритди.

Sports.kz маълумотига кўра, «Қайрат» сафида ўтказган 6 йили давомида барча турнирларда 64та гол уриб, 61та самарали узатма муаллифига айланган. Исламханнинг мавсум-2019даги кўрсаткичи - 7+8. Футболчига умумий тарзда қуйидагича тавсиф беришади: ҳал қилувчи паслар ва зарбаларни қойиллатади, тўпни олиб қўйиш ва эгаллаб олишда унчалик яхши эмас. Яъни ҳимоявий ҳаракатлар бўйича ҳали кўп ишлаши даркор.

6та СОВРИН, БИРОРТА ЧЕМПИОНЛИК ЙЎҚ

Исламхан тўрт марта Қозоғистон кубогини қўлга киритиб, икки марта мамлакат Суперкубогида зафар қучган. Унинг ҳисобида 5та кумуш ва битта бронза медаллари бор. Бауржаннинг «Қайрат»даги фаолияти сўнг­ги олтита чемпионатда ғолиб чиққан «Астана»нинг гегемонлик даврига тўғри келган.

«Қайрат» бор-йўғи икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган: биринчиси Исламхан туғилмасидан аввал (1992), иккинчиси эса қаҳрамонимиз 11 ёшга тўлганида (2004) содир бўлган.

ЕЛ МАВСУМИНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛИ МУАЛЛИФИ

BT Sport телеканали Европа Лигасининг 2015|2016 йиллар мавсуми якунлари бўйича сўров ўтказиб, энг чиройли голни аниқлади. Овоз бериш натижаларига кўра, Исламхан томонидан урилган гол энг кўп (86 фоиз) овоз тўплади. Футболчи ўшанда «Қайрат» сафида «Абердин» дарвозасини иш-ғол қилганди.

РОССИЯДА ОМАДИ ЮРИШМАГАН

Бауржан 20 ёшида «Кубань» сафига қўшилган, аммо бу клубда бир неча ой қолган, холос. Жамоа эса мавсум якунида бешинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига чиққанди. «Кубан»нинг ўша пайтдаги таркиби кучли эди: Беленов, Озбилиз, Ионов, Пиццелли ва Попов... ҳужум чизиғидаги рақобатни енгиш осон эмасди.

«Кубан»га Исламханни Леонид Кучук чақирганди, аммо Краснодардаги муваффақиятли мавсумдан кейин у «Локомотив» таклифини қабул қилиб, пойтахтга кетганди. Исламхан эса 2013 йилнинг қолган қисмини «Астана»да ўтказди. Дарвоқе, мазкур жамоада ҳам чемпионликка эришолмади - гегемонлик кейинги мавсумдан бошланди, мавсум-2013да эса «Астана» «кумуш» билан чекланганди.

Исламхан 2014 йили «Кубань» таркибидан муқим жой олишга астойдил интилди, чунки Россия орқали Европа клубига ўтиш нисбатан осонроқ кечарди. Бироқ февралда футболчини «Қайрат»га сотишди.

УНИ АРШАВИН МАҚТАГАН

Андрей Аршавин фаолиятини якунлашидан аввал уч мавсум «Қайрат» сафида тўп сурган, у ерда Исламханнинг жамоадоши бўлганди. Россиялик ҳужумчи интервьюларининг бирида Қозоғистон ва Арманистон футболчиларини ўзаро таққослаганди (қозоғистонликлар ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида арманларга 0:2 ҳисобида ютқазишганди). «Бауржан Исламхан кўрсаткичлар бўйича Генрихдан ёмон эмас, фақат ўзидаги сифатларни ривожлантириши лозим», - деганди Аршавин.

«ЗЕНИТ»га ЎТИШ УЧУН ЯНА БИР САБАБ

Қуйида Қозоғистон спортини ёритувчи Sports.kz сайти маълумотларидан парча келтирсак:

«Сир эмаски, «Қайрат» ФК (Алмати) кузатув кенгаши раиси Қайрат Боранбаев узоқ йиллар мобайнида «КазРосГаз» АЖ бош директори бўлган. Айтишларича, «Газпром» раҳбарлари билан шахсий муносабатлар ўз вақтида Алмати клуби хўжайинига «Зенит»нинг машҳур ўйинчилари Андрей Аршавин ва Анатолий Тимошукни Қозоғистонга олиб келиш имкониятини берган. Энди шу алоқаларни аксинча йўналиш бўйича ишга солиб, Бауржан Исламханни Санкт-Петербург клубига жўнатишга нима тўсқинлик қилади?».

А.Раҳмонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz