Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: «Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз»

Любинко Друлович: «Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз»

  24.01.2020 11:18
  0
  303
Любинко Друлович: «Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз»

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади. Анъанага мувофиқ учрашувдан бир кун аввал ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Жамоалар якуний босқичда бўлгани боис мураббийлар билан бирга ҳар икки жамоанинг бир нафардан футболчилари ҳам мазкур анжуманда иштирок этишди. Терма жамоамиздан олимпиячиларимиз сардори Исломжон Қобилов қатнашди.

«Эртага жуда муҳим учрашув эканлигини билиб турибмиз. Бу осон ўйин бўлмайди. Австралия анча жиддий рақиб. Рақиб жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Рақиб тактикаларини кузатиб чиқдик. Эртага бор максимумизни ишга соламиз. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз», – деди Любинко Друлович

«Саудия билан ўйиндан кейин, аввало, руҳий жиҳатдан, кейин жисмоний жиҳатдан ўзимизга келиб олишимиз керак. Энди Австралиядек кучли рақибни мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритимиш лозим. Бунинг учун боримизни берамиз», – деди Исломжон Қобилов.

– Жаноб Друлович, Саудияга қарши ўйиндан кейин йигитларга етарли мотивация бера олдингизми?

– Мотивация ўйиндан олдин жуда муҳим. Саудия билан ўйиндан кейин Токио-2020 учун бизда яна бир имкон бор. Йигитларим ҳам карьераси учун эртанги баҳсда ғалаба қозониш қанчалик муҳим эканлигини тушуниб туришибди. Биз ҳам бор кучимизни ишга солсак, мақсадимизга ета оламиз.

– Ҳар икки жамоаларнинг турли ёш тоифаларидаги ўйинларини ҳисобга олсак, кўпчилик «соккерузлар»нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Бунга қандай изоҳ берасизлар?

– Ҳар икки жамоада ҳам имконият 50/50. Бизда яхши ўйинчилар бор. Мен уларнинг имкониятига ишонаман. Ўтган ўйинда ҳам ғалаба учун анча яқин келдик. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилди. Энди эртага шу камчиликларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз (Любинко Друлович).

– Мураббийимиз айтиб ўтганидек, ўйиндан аввал ҳар икки жамоада имконият бир хил бўлади. Энг охирги ўйинларга қарайдиган бўлсак, бир неча йил аввал Баҳрайнда ўтган U-19 Осиё чемпионатида биз Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганмиз. Менимча, учинчи ўрин учун кечадиган баҳс финалдан ҳам муҳимроқ. Бу турнирга жамоалар Олимпиада йўлланмаси учун келишади. Финалдагиларда йўлланма нақд. Улар чемпионликни ҳал қилиб олишади. Биз эса Токио лицензияси учун курашамиз (Исломжон Қобилов).

– Баҳрайндаги мусобақада Достон Ибрагимов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Кеча кўтаринки кайфиятда унинг туғилган кунини нишонлашди. Достон бўлажак баҳсга тайёрми?

– Албатта. Ҳозир нафақат Достон, балки ҳамма ўйинга тайёр. Аввало, биз ўзимизга ишонишимиз керак. Жамоадагилар бир-бирига ишониб, бир-бирини қўллаб майдонда ҳаракат қилса, биз, албатта, мақсадга ета оламиз.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz