Қайднома

Қидирув

Япония клуби бош менежери «Навбаҳор» қароргоҳига ташриф буюрди (фоторепортаж)

Япония клуби бош менежери «Навбаҳор» қароргоҳига ташриф буюрди (фоторепортаж)

  24.01.2020 20:14
  0
  482
Япония клуби бош менежери «Навбаҳор» қароргоҳига ташриф буюрди (фоторепортаж)

Ўтган йилнинг декабрь ойида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари чоғида мазкур мамлакат билан кўплаб соҳаларда келишувга эришилиб, шартномалар имзоланганди.

Ушбу соҳалар қаторида спорт соҳаси ҳам бор эди. Бунинг самараси ўлароқ, Япониянинг «Ванфоре Кофу» ва Наманганнинг «Навбаҳор» клублари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликка келишиб олинганди.

Ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Наманганга амалий ташриф билан Япониянинг «Ванфоре Кофу» футбол клуби бош менежери жаноб Сатору Сакума келди.

Мартабали меҳмон бугун «Навбаҳор» уй учрашувларини ўтказадиган «Марказий» ўйингоҳга ташриф буюрди. Сатору Сакумага мазкур ташриф чоғида Наманган вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди.

«Марказий» ўйингоҳда япониялик меҳмоннинг «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, клуб директори Бахтиёр Нурматов, «Марказий» ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Мўминов, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Ғанишер Исмоилов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасановлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сатору Сакума ташрифи 3

Самимий руҳда ўтган мазкур учрашув давомида «Навбаҳор» ПФК директори Бахтиёр Нурматов ва «Ванфоре Кофу» бош менежери Сатору Сакума ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Бахтиёр Нурматов Япония клуби билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини баён этиб, Сакумани «Навбаҳор»га оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Сатору Сакума ташрифи 2

Ўз навбатида Сатору Сакума ҳам илиқ қабул учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистоннинг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш «Навбаҳор» билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлиги, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор режаларни амалга ошириш ниятида эканлиги, ҳар икки клубнинг ўхшаш томонлари кўп эканлиги, жумладан, «Ванфоре Кофу» ҳам худди «Навбаҳор» сингари водий жамоаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сатору Сакума ташрифи 4

Ҳар икки клуб раҳбарияти вакилларининг ўзаро фикр алмашишларидан сўнг, япониялик мартабали меҳмонга «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинларнинг видеороликлари намойиш этилди.

Сатору Сакума жамоамиз иштирокидаги учрашувларнинг видеороликларидан катта тассурот олганлигини эътироф этди. Учрашув якунида Бахтиёр Нурматов ва Сатору Сакума ўзаро совғалар алмашишди.

Сатору Сакума ташрифи 7

Шундан сўнг, япониялик мартабали меҳмон «Марказий» ўйингоҳнинг ҳакамлар, назоратчи, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, шунингдек, майдонни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.

Сўнгра, ўйингоҳнинг анжуманлар залида Сатору Сакумага Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов вилоятимиз футбол фалсафасига бағишланган видеороликни намойиш этди.

Шу тариқа «Ванфоре Кофу» клуби бош менежерининг «Марказий» ўйингоҳга уюштирган ташрифи якунланди.

Сатору Сакума ташрифи 9

Сатору Сакуманинг ташрифи режасидан шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, «Навбаҳор» ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Тўрақўрғондаги «Одил Жуниор» футбол академияси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, «Навбаҳор» ҳамда «Ванфоре Кофу» клублари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини беради.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz