Қайднома

Қидирув

Грахам Арнольд: «Ўзбекистон жуда ҳам яхши жамоа»

Грахам Арнольд: «Ўзбекистон жуда ҳам яхши жамоа»

  25.01.2020 20:23
  0
  410
Грахам Арнольд: «Ўзбекистон жуда ҳам яхши жамоа»

Австралия ва Ўзбекистон терма жамоаларининг учрашувидан сўнг ғолиб жамоа бош мураббийи Грахам Арнольд ҳам матубот-анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ажойиб натижа биз учун. Ярим финалдан кейин биз ўзимизга кела олдик ва якунда яхши натижа кўрсатдик. Ўзбекистон жуда ҳам яхши жамоа. Уларнинг ўйинидан кейин футболчиларим иккинчи бўлимда анча толиқиб қолди. Ташқаридан йўлланма олишимиз осон кўрингандир. Аммо бу жуда ҳам қийин бўлганини айтиб ўтишим керак.

Ўйингача шогирдларимга мазкур баҳсга тайёргарлик кўриш давомида ўзингизга ишонинг, деган фикрни сингдиришга ҳаракат қилдим. Якунда биз буни уддалай олдик ва Токио Олимпиадасига йўлланма олдик. Бундан хурсандман», – деди Грахам Арнольд.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz