Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» Сетьен бошқарувида илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Ла Лига: «Барселона» Сетьен бошқарувида илк мағлубиятини қабул қилиб олди

  25.01.2020 22:16
  0
  281
Ла Лига: «Барселона» Сетьен бошқарувида илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Испания примероси 21-тури доирасида «Барселона» сафарда «Валенсия» меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, 12-дақиқада каталонияликлар дарвозасига пенальти белгиланган эди. Аммо Макси Гомеснинг зарбасини Марк Андре тер Штеген бартараф этди. 48-дақиқада айнан Гомеснинг зарбасидан сўнг Альбага теккан тўп йўналишини бироз ўзгартириб дарвозадан жой олди ва ҳисоб очилди.

Шундан сўнг каталонияликлар катта куч билан олдинга интилишди ва шунинг натижасида 77-дақиқада қарши ҳужумдан фойдаланган «кўршапалаклар» ҳисобни ишончли кўринишга келтиришди. Гол муаллифи Макси Гомес.

Шундан сўнг ҳам «Барселона» рақиб дарвозаси олдида жуда кўп имкониятлар яратди, аммо фойдалана олишмади.

ЛА ЛИГА. 21-ТУР

ВАЛЕНСИЯ – БАРСЕЛОНА - 2:0 (0:0)

25 январь, 20:00. «Месталья»

Голлар: 1:0 – 48, автогол Альба, 2:0 – 77 Макси Гомес.

Валенсия: Доменек, Гайя, Гарай, Габриэл Паулиста, Васс, Солер (Собрино, 90), Ферран Торрес, Кондогбиа, Коклен, Гамейро (Родриго, 59), Макси Гомес (Коста, 80).

Барселона: тер Штеген, Умтити, Пике, Серджи Роберто, Альба, де Йонг (Ракитич, 85), Бускетс, Артур (Видаль, 56), Фати (Кольядо, 85), Месси, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Пике (10), Умтити (43), Бускетс (52), Коклен (54).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz