Қайднома

Қидирув

Ўқувчи-спортчилар ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади — Президент фармони

Ўқувчи-спортчилар ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади — Президент фармони

  26.01.2020 13:16
  0
  286
Ўқувчи-спортчилар ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади — Президент фармони

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”​ги фармонига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади.   Жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўнали ларидан бири, деб эътироф этилган мазкур мусобақа спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари ўртасида ўтказилади.   “Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим этилади.   Шунингдек, ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан эгаллаган 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

 

 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz