Қайднома

Қидирув

3898та деталдан мини «траффорд»

3898та деталдан мини «траффорд»

  26.01.2020 20:07
  0
  250
3898та деталдан мини «траффорд»

«ЛЕГО» КОМПАНИЯСИ НОЁБ ТЎПЛАМНИ СОТУВГА ЧИҚАРДИ. Турли ўйинчоқларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган LEGO Group (Дания) конструкторлари ажойиб ишга қўл уришди. Аввало айтиш керак, данияликлар турли буюмларнинг бир неча қисмга бўлинган парчаларини яратишади ва болалар уларни йиғиш асносида тайёр модель ҳосил қилишлари мумкин. Хуллас, LEGO Group бу сафар блоклар тўпламини сотувга чиқардики, улардан афсонавий стадион - «Олд Траффорд» нусхасини «қуриш» мумкин. Хуллас, навбатдаги конструкция нафақат болалар, балки катталарни ҳам қизиқтириб, ўйлантириб қўядиган эрмакдир. Айниқса, «МЮ» фанатларини...

 

LEGO Group талқинидаги «МЮ» аренаси нақ 3898 дона деталдан иборат бўлсада, ўлчами анча кичик - 18,5х47х39 сантиметр. Асосийси, модель яратувчилари энг кичик нюансларни ҳам назардан қочиришмаган. Ҳар ҳолда, стадионнинг барча асосий қадриятлари эътиборга олинган. Жумладан, йиғма тўплам ичида Алекс Фергюсон, Жорж Бест, Бобби Чарльтон ва Денис Лоу шарафига ўрнатилган ҳайкаллар парчалари ҳам бор. «Лего» ўйинлари ихлосмандлари ҳаттоки, «МЮ»нинг ҳозирги юлдузлари нусхаларини ҳам йиғиш имкониятига эгалар. Хусусан, Оле-Гуннар Сульшернинг «ўйинчоқ» вариантини йиғиб-бузиш билан шуғулланиш мумкин.

Янги маҳсулот тақдимоти асл «Олд Траффорд»нинг теп-текис гилам мисоли ям-яшил майдонида бўлиб ўтди. Аввалги жума куни лего-«Траффорд» савдога чиқарилди. Ҳозирча маҳсулот миқдори чегараланган. 1 февралдан эса хоҳлаган киши стадион нусхасини 300 долларга сотиб олиши мумкин бўлади. Мини «Олд Траффорд» афсонавий стадионнинг 110 йиллиги муносабати билан тайёрланганини алоҳида айтиш жоиз. Маълумот учун, «Олд Траффорд» 1910 йилнинг қишида фойдаланишга топширилган. Эътиборлиси, очилиш маросимида «МЮ» ва «Ливерпуль» клублари ўзаро тўқнаш келганди. Қарангки, 110 йиллик юбилей арафасида яна шу ўйин такрорланди. Фарқи шуки, бу сафар жамоалар «Траффорд» эмас, «Энфилд»да тўқнаш келди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz