Қайднома

Қидирув

Англия кубоги: Манчестер клублари йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олишди

Англия кубоги: Манчестер клублари йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олишди

  26.01.2020 22:46
  0
  273
Англия кубоги: Манчестер клублари йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олишди

Англия кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Фулхэм» баҳсида мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда Габриэл Жезус дубл қайд этган бўлса, Илкай Гюдоган ва Бернарду Силвалар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Шунингдек, яна бир «Манчестер Юнайтед» ҳам мазкур босқичдаги ўйинини ўтказди ва "Транмир Роверс" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди.

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқадаёқ очилди. Илк гол Гарри Магуйар ҳисобига ёзилди. Бир неча дақиқа ўтиб меҳмонлар орадаги фарқни оширишди, ушбу голни Диего Далот киритди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида ҳисоб йирик кўринишга келиб улгурди, Лингард ўзининг мавсумдаги илк голини урди. Шундан кейин Фил Жонс, Марсьяль ва Мэйсон Гринвуд ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Шу тариқа, Манчестернинг ҳар икки клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

АНГЛИЯ КУБОГИ. 1/16 ФИНАЛ

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ФУЛХЭМ - 4:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 8, пенальти Гюндоган, 2:0 – 19 Бернарду Силва, 3:0 – 72 Габриэл Жезус, 4:0 – 75 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити: Браво, Жоау Канселу, Анхелиньо, Эрик Гарсия, Отаменди (Стоунз, 74), Сильва, Гюндоган (Родри Эрнандес, 75), Бернарду Силва, Фоден, Марез (Стерлинг, 53), Габриэл Жезус.

Фулхэм: Родак, Сессеньон, Брайен, Рим, Кристи, Кавалейру (Кэрни, 67), Рид (Одои, 78), Конголо (Джаспер, 83), Онома, Хектор, Юхансен.

Огоҳлантириш: Брайен (90).

Четлатиш: Рим (6).

------------------------------------------------------------------------

ТРАНМИР РОВЕРС - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – 0:6 (0:5)

Голлар: 0:1 – 10 Магуайр, 0:2 – 13 Диогу Далот, 0:3 – 16 Лингард, 0:4 – 41 Джонс, 0:5 – 45 Марсьяль, 0:6 – 56, пенальти Гринвуд.

Транмир Роверс: Дэвис, Кларк, Райделг, Кэприс, Монте, Дэннс, Моррис, Перкинс (Гилмор, 65), Феррьер (Маллин, 74), Дженнингс, Тэйлор (Хепберн-Мерфи, 74).

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Шоу, Линделеф, Жонс, Диогу Далот, Лингард, Матич (Фред, 46), Марсьяль (Чонг, 46), Перейра, Магуайр (Уильямс, 64), Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Жонс (4), Дэвис (55).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz