Қайднома

Қидирув

Бир хил текст

Бир хил текст

  29.01.2020 15:42
  0
  276
Бир хил текст

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона», «Реал» ҳамда «Интер»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу афсонавий баскетболчи Коби Брайант фалокатига муносабат билдириб, «Твиттер»даги ўз саҳифаларига бир хил текст қўйишди. Улар қолдирган постлар фақат суратлар билан фарқланади, холос. «Коби ва унинг қизи Жиннининг ўлими ҳақида қалбни титроққа босувчи хабарни эшитиш жуда қайғули. Коби кўпчилик учун чинакам афсона ва илҳомлантирувчи шахс эди. Унинг оиласи ва дўст­лари, шунингдек, ўша фалокатда ҳаётдан кўз юмган барчанинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Охиратинг обод бўлсин, афсона», - дейилади Роналду ва Фигу таъзиясида. Ким кимнинг текстидан кўчирма олгани эса маълум эмас. Тўғри, биттаси аниқ - Роналду постни олдинроқ қўйган. Брайант якшанба куни шахсий вертолётида фалокатга учраганди. Бортда спортчидан ташқари, яна 3 киши ва учувчи бўлган. Уларнинг ҳеч қайси бири омон қолмади. Брайант - МБАнинг 5 карра чемпиони ва 2 карра Олимпиада чемпиони.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz