Қайднома

Қидирув

Қизиқиш борлиги рост

Қизиқиш борлиги рост

  29.01.2020 16:43
  0
  264
Қизиқиш борлиги рост

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа чиндан ҳам, «Валенсия» ҳужумчиси Родригони сотиб олиш варианти устида иш олиб бораётганини тасдиқлади. «Аслида бош­қа жамоаларга тегишли ўйинчилар ҳақида гапирмаслигим керак. Лекин клубнинг мураббийлар штаби Родриго номзодини ўрганиб чиқаётганини тан олишим жоиз. Жароҳатланган Луис Суарес ўрнига тезроқ муносиб ўринбосар топишимиз талаб этилади. Мураббийлар «Барселона Б»дан кимнидир олишадими ёки трансферга эҳтиёж сезишади - буни аниқ билмайман. Ўзимга қолса, кўплаб футболчиларни ёқтираман», - деди Бартомеу. Маълумот учун, 2014 йилнинг июлидан буён «Валенсия»да ўйнаётган Родриго 5,5 мавсум давомида 209та учрашувда қатнашиб, 56та гол уриш баробарида, 40та самарали узатма муаллифига айланди. Испаниялик ҳужумчининг бозор баҳоси 50 миллион еврога тенг.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz