Қайднома

Қидирув

«Реал»дан «Валенсия»га рад жавоби

«Реал»дан «Валенсия»га рад жавоби

  29.01.2020 22:55
  0
  246
«Реал»дан «Валенсия»га рад жавоби

Marca нашрининг тасдиқлашича, «Валенсия» раҳбарияти «Реал»га тегишли ярим ҳимоячи Дани Себальосни ижара келишуви асосида ўйнатишни хоҳлаганди. Бироқ мадридликлар Левантия клубининг бу борадаги таклифини қабул қилишгани йўқ. Айтишларича, «Қироллик клуби» Ла Лигадаги рақобатчиси таркиби кучайиши эҳтимолини ўйлаб, рад жавоби берган. Ўз ўрнида айтиш керак, жорий мавсумнинг биринчи ярмини «Арсенал»да айнан ижара шартномаси асосида ўтказган Себальос охирги марта 6 ноябрь куни майдонга тушганди. Испанияликка аввалига жароҳат халақит берди, кейин эса у мураббий қарорига кўра, захирачига айланди. Жорий мавсум жами 17та учрашувда иштирок этиб, 1та гол урган Дани Лондонда қолмоқчи эмас. Чунончи, у Евро-2020гача етарли ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz