Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари «Навбаҳор»да!

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари «Навбаҳор»да!

  30.01.2020 17:09
  0
  370
Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари «Навбаҳор»да!

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” мураббийлар штаби яна кенгаядиган бўлди, яъни бунгача жамоада селекционер – мураббий сифатида фаолият юритган Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, Дониёр Усмонов бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам берадиган бўлишди. Эътиборлиси, ушбу мураббийлар олдин Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган ва энди ҳамкорликни “Навбаҳор”да ҳам давом эттирадиган бўлишди. 

Дониёр Усмонов расми 2

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Дониёр Усмонов собиқ футболчи ҳамда 2010 йилги мавсумда наманганликлар сафида тўп сурган.   

Дониёр Усмонов расми 3

Ғуломхўжаев ва Усмонов, шунингдек, кеча наманганликлар билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов, бундан ташқари, виза муаммоси сабабли, жамоа билан бирга Туркияга кета олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бугун эрталаб  соат 9:00да Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича самолётда Туркияга жўнаб кетишди.

Маълумотларга қараганда, бугун шунингдек, россиялик мутахассис Александр Сергеевич Шеповалов ҳам “Навбаҳор” мураббийлар штабига қўшилади. Мазкур мураббий олдин Андрей Канчельскис билан бирга Россиянинг “Солярис” ва “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ҳамда мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг мураббийлар штабида шунингдек, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам фаолият олиб боришади.

Биз “Навбаҳор”да иш бошлаган янги мураббийларга омад ёр бўлиши ва янги мавсумда жамоанинг ютуқларига муносиб ҳиссаларини қўшишларини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz