Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» Жанубий Корея клубини мағлуб этди

«Пахтакор» Жанубий Корея клубини мағлуб этди

  29.01.2020 20:59
  0
  324
«Пахтакор» Жанубий Корея клубини мағлуб этди

БАА йиғинини жамоамиз Корея клуби устидан ғалаба билан якунлади.

Корея юқори лигаси иштирокчиси ва жорий мавсум Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа билан беллашув қизиқарли кечди. 12-дақиқада Машарипов оширган тўпни Черан дарвозанинг юқори қисмига аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Кейинчалик ҳам тўпни назорат қилиш эвазига бир неча имкониятларга эга бўлган жамоамиз улардан фойдалана олмади. Баҳсда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа «Пахтакор» йиғинни ғалаба билан якунлади.

30 январь куни Тошкентга қайтиб келадиган «Шерлар» Чемпионлар лигасининг 1-турида «Шабаб Ал Аҳли»га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришади.

«ПАХТАКОР» - «СУВОН САМСУНГ» - 1:0 (1:0)

Гол: Черан (12).

Пахтакор: Суюнов, Салимов, Эшмуродов (Аъзамов, 58), Кримец (Исмоилов, 68), Сайфиев, Ҳамробеков, Иминов, Ҳамдамов (Собиржонов, 85), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 58).

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz