Қайднома

Қидирув

Касильяс раҳбарликка номзод

Касильяс раҳбарликка номзод

  31.01.2020 09:28
  0
  357
Касильяс раҳбарликка номзод

Бу йил Испания қироллик футбол федерацияси президентлигига сайловлар бўлиб ўтади, амалдаги раҳбар, ушбу лавозимда қолишни кўзлаётган Луис Рубиалесга жиддий рақобатчи бор - мамлакат миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс. «Реал» афсонасининг обрўсини инобатга олсак, Рубиалеснинг жойини бўшатиш эҳтимоли юқорига ўхшайди. Боз устига, 2017 йили ҳозирги президент билан рўй берган воқеа ҳам унинг имкониятларини пасайтириб юбориши мумкин. Умуман, сўнгги йилларда Рубиалес кўп можароларга йўлиққан.

Тажовуз, суд, Ғалати истеъфолар

Дастлаб испан футболи раҳбарини бир аёлга жисмоний зиён етказганликда айблашганидан бошласак. Воқеа уч йил аввал Валенсияда рўй берган, у пайтлари Рубиалес федерация раҳбари эмасди. Архитектор Ясмин Эид-Маччен собиқ футболчининг уйини қайта режалаштирганди. Улар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Даҳанаки жанжал давомида Рубиалес ўзини тутолмай, аёлни туртиб юборди. Жабрланувчи қовурғаси ва билагидан жароҳат олди, тўлиқ даволаниши учун 262 керак бўлди.

Суд иши ҳамон давом этмоқда, агар Рубиалеснинг айби тўлиқ исботланса, суд ундан 21 минг евро миқдорида товон пули тўлашни талаб қилади. Аммо испаниялик функционер ҳодиса мутлақо бошқача бўлгани, барчасига Ясминнинг ўзи айбдор эканини таъкидлаган.

Испания қироллик футбол федерациясини бошқариш даврида Рубиалес бир нечта ғалати қарорларни чиқарган. Масалан, ЖЧ-2018 арафасида миллий терма устози Хулен Лопетегини ишдан бўшатди. Функционер буни мураббийнинг «Реал» билан хуфёна музокара ўтказгани билан изоҳлаган.

Ўтган йилнинг ноябрида Рубиалес Испания термасини Евро-2020 финал босқичига олиб чиққан, саралаш баҳсларида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган мутахассис Роберт Моренони истеъфога чиқарди. Орадан бир неча кун ўтиб, испаниялик функ­ционер миллий жамоага аввалроқ оилавий сабаблар туфайли кетган Луис Энрикени қайтарди.

Эҳтимолли раҚобат

Испания матбуотининг хабар беришича, федерация президентлигига сайловларда Рубиалесга «Порту» дарвозабони Икер Касильяс рақобатчи бўлиши мумкин. Ўтган йили юрак хуружини бошдан кечирган кипернинг яқин орада футболдан кетиши кутилмоқда. Айни пайт Касильяс сайловларда қатнашиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ушбу масалани термадаги собиқ шериклари Андрес Иньеста ҳамда Карлес Пуйоль билан ўзаро муҳокама қилишга ҳам улгурди. Marca газетаси ўз сайтида сўров ўтказди. 94 фоиз ўқувчи Касильяснинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мабодо, испаниялик кипер ўз номзодини кўрсатмаса, Рубиалесга Испаниянинг собиқ ҳукумат раиси Мариано Рахой рақобатчи бўлиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz