Қайднома

Қидирув

Шундай трансфер керак эди

Шундай трансфер керак эди

  01.02.2020 03:19
  0
  911
Шундай трансфер керак эди

«Пахтакор»нинг швейцариялик Эрен Дердийок билан шартнома тузганини мутлақо маъқуллайман, гарчи у анча кўп маош олсада.

Клубларимизга шундай легионерлар зарур, айниқса, ОЧЛда. Олдинги йилларда кўп бора гувоҳ бўлганмиз, жамоаларимиз С.Арабистони, Қатар, БАА каби мамлакатлар вакиллари билан кўплаб баҳсларда тенгма-тенг ўйнаб, якунда мағлубиятни тан олган. Бунда барчасини асосан рақиблар сафидаги легионерлар ҳал қилишгани ҳам аён. Биламизки, футболда тажриба катта ўринга эга. Жаҳон миқёсидаги тажрибали футболчилар эса ўз сўзларини айнан катта ўйинларда айтишади. Ажабмас, Дердийок ҳам «Пахтакор»ни бу йил ОЧЛда имкон қадар узоқроққа етакласа. Унинг қанча маош олиши эса, бошқа масала. Клуб имкон топибдими, ўзи билади. Дейлик, вақтида Ривалдо ва бошқалар ҳам текинга ўйнашмаган, шунинг баробарида футболимизга нимадир бера олишган, менимча.

Икром САЛИМОВ (Чиноз тумани). 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz