Қайднома

Қидирув

Умидлар бисёр, имкон ҳам ёки яна ОЧЛ хусусида...

Умидлар бисёр, имкон ҳам ёки яна ОЧЛ хусусида...

  01.02.2020 05:37
  0
  479
Умидлар бисёр, имкон ҳам ёки яна ОЧЛ хусусида...

Афсуски, ОЧЛ-2020 биз учун омадсиз бошланди. Ғарбий ва Марказий Осиё минтақаси клублари (12та) учун жиддий синовлар билан бошланган турнирда атиги 6та чемпионат (Ўзбекистон, Эрон, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Ироқ) вакилларига гуруҳ босқичидан жой кафолатланган. Бир қарашда, 16та жамоа бутун бошли минтақа футболи ҳақида мухлису хорижлик мутахассисларга маълумот бераётгандек. Аслида-чи? Унда Ўзбекистон Суперлигаси клубларининг ўрни қандай? Одатга мувофиқ, ҳар мавсум олдидан клубларимизнинг ОЧЛда қандай старт олгани хусусида батафсил маълумот берамиз. Хуллас, бугун чемпионатимизнинг гранд жамоалари бу турнирни қандай бошлаб, қай тарзда якунлаганига тўхталмоқчимиз.

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Даставвал, жорий мавсум ОЧЛда қайси клублар иштирок этишига қисқача тўхталиб ўтсак. ОЧЛ-2020нинг «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичига 12та жамоа тўғридан-тўғри йўл олган: «Ал-Наср», «Ал-Тавон», «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Шаржа», «Шабаб Ал-Аҳли», «Ал-Ваҳда» (БАА), «Персеполис», «Сепаҳон» (Эрон), «Ал-Садд», «Дуҳайл» (Қатар), «Пахтакор» (Ўзбекистон) ва «Ал-Шорта» (Ироқ). Қолган 4та клуб уч босқичли саралаш тизими орқали аниқланиши белгиланганди. Жумладан, илк раундда 4та жамоа (Ҳиндистон, Иордания, Баҳрайн ва Қувайт чемпионлари) қатнашди. Ке-йинги босқичда яна 6та клуб (Тожикистон чемпиони, Ироқ кубоги соҳиби, Ўзбекистоннинг 2-3-жамоалари ва Эрон чемпионатининг 3-4-ўринлар эгалари) курашга қўшилиши керак эди. Сешанба куни бўлиб ўтган «плей-офф» раундида эса 4та жамоа (Қатар Юлдузлар лигаси 3-4-ўринлари эгалари, Саудия Арабистони ва БАА чемпионатларининг 4-ўрин соҳиблари) иштирок этди. «Бунёдкор» эса гуруҳ босқичига чиқиш учун БААда «Ал-Айн»га қарши ўйин ўтказди. Умуман олганда, минтақамиздаги 12та чемпионат вакилларига келгуси йилги ОЧЛда ўзини синаб кўриш имкони берилади. Сурия клублари ОФКнинг лицензиялаш талабларини бажара олмагани боис, улар 12та чемпионат вакиллари орасидан тушиб қолишди. Эрон клублари масаласи ҳал бўлмаганлигини ёддан чиқармаган ҳолда айтишимиз керакки, мусобақа бошлангунча кўп нарсалар ўзгариши ҳам мумкин. Лекин бу билан жамоаларимиз сони ортиб қолмайди.

Ўтган йиллар сабоғи

2017-2019 йилларда ОЧЛда клубларимиз квотаси 2тага тушиб қолди. Яна ҳам аниқроғи, Қатар ва БАА бизнинг 1тадан квотамизни спорт принциплари орқали ўзлариники қилишди. Бундан 3 йил муқаддам ўзбек матбуотида келтирилган бир фикрга эътибор берсак: «Олий лигада тўп сурадиган ва бундай босимга бардош бера оладиган футболчилар билан 4 клуб у ёқда турсин, иккитасини ҳам тўлдириб бўлмайди». Уч йилдан сўнг вазият ўзгардими, очиғи, бир нима дейиш қийин. Осиё футбол конфедерацияси 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистоннинг 4 клубига турнирда, бўлиб ҳам, гуруҳ бос-қичида иштирок этиш учун имкон берганди. Лекин бу имтиёз ўз натижасини бермади - шунчаки, гуруҳ баҳсларида иштирок этдик ва минтақамизнинг 4 мамлакатини яна бир бор саёҳат қилиб келгандик. Нима ўзгарди? Нималарга эга бўлдиг-у, нималарни йўқотдик? Умуман, қанча харажат қилиб, қанча ишлаб топдик? «Локомотив»нинг ўтган йиллардаги ички чемпионатдаги яққол устунлиги ОЧЛда тескари эффект берди. Жамоаларимиз халқаро майдонлардаги ўйинларни май ойидаёқ тўхтатиб қўйдилар. «Насаф» эса ўз имкониятидан баландроқ ўйнади, десак адашмаган бўламиз.

 

Бизни нима кутяпти?

Келгуси мавсумда ОЧЛда жамоалар сони 32тадан 40тага ошиши муносабати билан ОЧЛдаги квоталаримиз сони ортиши мумкин. Осиёда ўз номига эга «Пахтакор»нинг иши анча қийин. Чунки жамоа сўнгги 10 йилликда бой берган мақомини қайтариб олиши керак. «Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ўйинчилари турли ёшдаги терма жамоаларимизда кўп банд бўлаётганлиги сабабли улардан кўп нарса сўрамаймиз ҳам. Лекин ОЧЛга чиқиши керак бўлган бошқа жамоалар маррани баланд олишлари лозим. Таркибни ички потенциал ҳисобига кучайтириш айни пайтда кўп ҳам қўл келмаса керак. Легионерлар ҳам пулдор жамоаларга кетишади. Демак, айни пайт жамоаларимиз учун гуруҳдан чиқишнинг ўзи - максимал марра!

Вакилларимиз ҳеч бўлмаса, ўз савияларида тўп суришлари, ўзбек футболи нафақат терма жамоа­лар, балки клублар миқёсида ҳам кучли эканлигини англатишлари керак. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги шаклда ташкил этиладиган бўлса, унда иштирок этиш, ҳомийлар ва ташкилотчилардан жарақ-жарақ пул ундиришнинг нима уяти бор? Ажабмас, тез орада бизнинг «Пахтакор» ёки «Бунёдкор» ҳам клублар ўртасидаги ЖЧга борса! Клублар ўртасидаги мундиалда жамоалар сони кескин оширилса ва Осиёдан 4тагача жамоа иштирок этиш имкони пайдо бўлса, бу орзумиз ҳам ижобатини топади.

Тушунамиз, мақсадга эришиш учун меҳнат қилиш, сармоя топиш, таркибни кучайтириш керак. Шу билан бирга интилиш, орзу қилиш, бир бош баландроқ сакраш ҳам зарур. Тўғри, ОЧЛ ярим финалига чиқиш бўйича (4 марта) Қатар ва Хитой ўтган мавсум бизга етиб олди. Яқин йилларда вакилларимиз бу натижани яна яхшилашади, деган умиддамиз.

Кўрсаткичлар

17 мавсум давомида Ўзбекистон клублари қайд этган умумий натижа: 247 ўйин, 85 ғалаба, 59 дуранг, 103 мағлубият, тўплар нисбати: 293-342, 317 очко. Шунча йиллар давомида олий лигамиздан атиги 6 жамоа ушбу нуфузли турнирда иштирок этган. Қуйида жамоаларимизнинг алоҳида статистик кўрсаткичлари (саралаш босқичи инобатга олинмаганда) акс этган:

«Пахтакор»: 14 мавсум, 87 ўйин, 37 ғалаба, 18 дуранг, 32 мағлубият, тўплар нисбати: 116-112, 129 очко. Осиёда 8-ўрин.

«Бунёдкор»: 10 мавсум, 78 ўйин, 25 ғалаба, 21 дуранг, 32 мағлубият, тўплар нисбати: 86-103, 96 очко. Осиёда 19-ўрин.

«Локомотив»: 5 мавсум, 34 ўйин, 9 ғалаба, 11 дуранг, 14 мағлубият, тўплар нисбати: 48-50, 38 очко. Осиёда 44-ўрин.

«Насаф»: 4 мавсум, 24 ўйин, 6 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият, тўплар нисбати: 17-34, 24 очко. Осиёда 56-ўрин.

«Нефтчи»: 3 мавсум, 18 ўйин, 6 ғалаба, 1 дуранг, 11 мағлубият, тўплар нисбати: 19-32, 19 очко. Осиёда 63-ўрин.

«Машъал»: 1 мавсум, 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати: 7-11, 8 очко. Осиёда 97-ўрин.

 

Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги (саралаш босқичи инобатга олинмаганда) сўнгги голларини урганлар:

2003 йил 22 апрель: Сервер Жепаров («Пахтакор»)

2004 йил 22 сентябрь: Владимир Шишелов («Пахтакор»)

2005 йил 11 май: Анвар Солиев («Пахтакор»)

2006 йил 17 май: Зафар Холмуродов («Машъал»)

2007 йил 23 май: Шаҳбоз Эркинов («Пахтакор»)

2008 йил 22 октябрь: Анвар Солиев («Бунёдкор»)

2009 йил 30 сентябрь: Виктор Карпенко («Бунёдкор»)

2010 йил 28 апрель: Азизбек Ҳайдаров («Бунёдкор»)

2011 йил 24 май: Славолюб Жоржевич («Бунёдкор»)

2012 йил 24 октябрь: Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

2013 йил 14 май: Игорь Таран («Бунёдкор»)

2014 йил 23 апрель: Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

2015 йил 6 май: Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

2016 йил 24 май: Шерзод Файзиев («Локомотив»)

2017 йил 25 апрель: Жалолиддин Машарипов («Локомотив»)

2018 йил 17 апрель: Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)

2019 йил 21 май: Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz