Қайднома

Қидирув

Red bull қанот беряптими ёки АВСТРИЯ ГИГАНТИ КАШФ ЭТГАН 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ

Red bull қанот беряптими ёки АВСТРИЯ ГИГАНТИ КАШФ ЭТГАН 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ

  03.02.2020 01:56
  0
  536
Red bull қанот беряптими  ёки АВСТРИЯ ГИГАНТИ КАШФ ЭТГАН 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ

Ҳа, машҳур корпорация жаҳон футболи тараққиётига сезиларли ҳисса қўшмоқда. Умуман олганда, энергетик ичимликлар бозорининг чин етакчиси футболдан ташқари, автоспорт, хоккей ва мотофристайлга ҳам бефарқ эмас. Лекин Red Bull айнан футболда фаолроқ, барибир. Диққат қилинг, бу компания қарамоғида нақ 6та клуб бор. Жумладан, «РБ Лейпциг» (Германия) ва «Зальцбург» (Австрия) айнан аллақачон оммалашган ичимлик бренди остида ўйнамоқда. Шунингдек, «Нью-Йорк Ред Буллз», «Ред Булл Брагантино» ва «Ред Булл Гана» жамоалари ҳам Австрия компаниясига тегишли. Бугунги мақола машҳур ҳомий кўмаги билан катта доирага чиққан футболчиларга бағишланади.

Эрлинг Брёут Холанд. Норвегиялик вундеркинд - жорий мавсумнинг бош кашфиёти. Ёш ҳужумчи «Зальцбург»да сенсацион тарзда голлар шодасини яратди ва қишда «Боруссия» Д. сафига қўшилди (20 миллион евро эвазига. Диққатга сазовор томони, Эрлинг Бундеслигадаги дебютини «хет-трик» билан безаб, «Боруссия»нинг собиқ ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг натижасини такрорлади.

Валентино Лазаро. «Зальцбург» академияси тарбияланувчиси. Австриялик вингер 2011 йили, яъни 15 ёшли ўсмирлик чоғиёқ «буқалар» эшигини тақиллата бошлади. Яна 1 мавсумдан кейин катталар жамоасида дебют қилган Лазаро 2017 йили «Герта» футболкасини кийди, кейин «Интер»никини...

Бернарду. Бразилиялик ҳимоячи АПЛга 2018 йили қадам ташлади. Сан-Паулуда туғилган футболчи «Брайтон» билан шартнома тузишига қадар «Зальцбург»да ҳам, «РБ Лейпциг»да ҳам ўйнаганди. Тўғри, ҳимоячига ўтган йили жароҳатлар қаттиқ халақит берди.

Лукас Клостерман. «РБ Лейпциг» ва Германия миллий жамоаси ҳимоячиси. Гап сўзларга қараганда, 2014 йилдан буён «буқалар» сафида тўп сураётган 23 ёшли футболчи аллақачон «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Бавария» назарига тушган.

Дайо Упамекано. «РБ Лейпциг» бу футболчини яна қанча муддат ўзида олиб қоларкин? Франциялик 21 ёшли ҳимоячи жаҳоннинг етакчи клублари ўртасида талаш бўлмоқда. Дейлик, «Манчестер Сити» бош даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Наби Кейта. Зальцбург ва Лейпцигда 2 йилдан тажриба оширган гвинеялик Наби баҳоси 50 млн. фунтга тенг иқтидорга айланди-қўйди. Тўғри, у ҳозирча «Ливерпул»да етакчилар қаторига қўшилолмади, зеро, жароҳатлардан кўп азият чекди.

Садио Мане. Бу йигит ҳозир Африка футболи тарихидаги энг яхши ўйинчи бўлиш йўлида дадил одимламоқда. Сенегал терма жамоаси етакчиси вақтида «Зальцбург» мактабида синовдан ўтмаганида, ҳозирги даражасига чиқа олармиди? Бу катта савол...

Жошуа Киммих. Ҳам «Бавария» клуби, ҳам Германия терма жамоасининг муҳим бўғинига айланган иқтидор. Мюнхенликлар Киммихни 2015 йили «РБ Лейпциг»дан таклиф этишганди. Ўшанда Жошуа 20 ёшда эди ва фақат учинчи ҳамда иккинчи дивизионда ўйнаганди.

Тимо Вернер. «РБ Лейпциг» 2016 йили 20 ёшли йигитга 10 млн. евро тўлади ва у қисқа муддат ичида Европанинг энг кучли, истиқболи баланд ҳужумчилари қаторига қўшилди. Ҳозир унга ҳам харидорлар кўп - «Ливерпуль», «Челси», «МЮ»...

Такуми Минамино. Ҳамма Холанднинг ўйинига маҳлиё бўлган паллада Юрген Клопп «Зальцбург»га қарши баҳсларда 24 ёшли японни мўлжалга олди. Такуми АПЛга йўл олишига қадар Австрия клуби сафида 199та ўйин ўтказиб, 64та гол урганди. Тўғри, Минамино «Ливерпул»да ҳам ўзини кўрсатиш учун анча тер тўкиши керак.

Янги жамоадаги дебютини «хет-трик» билан безаган футболчилар

 Гильермо Стабиле (Аргентина миллий жамоаси)

Ўйин: Аргентина - Мексика 6:3 (1930 йил)

v v v v v v

Дитер Мюллер (ГФР миллий жамоаси)

Ўйин: Югославия - ГФР - 2:4 (1976 йил)

v v v v v v

Фабрицио Раванелли («Мидлсбро»)

Ўйин: «Мидлсбро» - «Ливерпуль» - 3:3 (1996 йил)

v v v v v v

Кристиан Вьери («Интер»)

Ўйин: «Интер» - «Верона» - 3:0 (1999 йил)

v v v v v v

Уэйн Руни («МЮ»)

Ўйин: «МЮ» - Фенербахче - 6:2 (2004 йил)

v v v v v v

Серж Гнабри (Германия миллий жамоаси)

Ўйин: Сан-Марино - Германия - 0:8 (2016 йил)

v v v v v v

Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.)

Ўйин: «Аугсбург» - «Боруссия» Д. - 3:5 (2020 йил)

Изоҳ: Алан Ширер («Саутгемптон»), Алессандро Дель Пьеро («Ювентус») ва Дидье Дрогба («Монреаль») янги жамоаларининг асосий таркиби


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz