Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси руҳиятдан...

Ҳаммаси руҳиятдан...

  06.02.2020 10:31
  0
  771
Ҳаммаси руҳиятдан...

- Агар ўз сўзларим билан шогирдларимга таъсир ўтказолмасам, мен йўлга қўйган тактик чизмаларнинг бир тийинлик аҳамияти қолмайди - бу гапларни анча олдин ўқигандим, афсуски, ким айтганини эслолмадим. Лекин жуда таниқли мураббийга тегишли эканлиги аниқ. Вадим Абрамов нега муваффақиятга эришяпти (ҳар ҳолда, жамоалар унинг қўл остида чиройли ўйнайди)? Чунки у футболчиларга ижобий таъсир ўтказишга уста. Яъники, Вадим Карленовичда руҳшунослик хислатлари бор. Афсуски, Любинко Друлович бундай хислатларга эга эмас экан. Йўқса, олимпиячиларимиз Таиланддан Токио-2020 йўлланмаси билан қайтишарди. «Насиб йўқ экан-да», - дея ўзимизни юпатишга уринамизу, руҳиятни ўйламаймиз. Ҳа, айнан футболчиларнинг руҳий оқсашгани, ўз кучларига етарли даражада ишонмасликлари туфайли яна йўлланмасиз қолдик. Демакки, жамоага кучли руҳшунос етишмаган. Ишончим комил, агар ўша С.Арабистони олимпия термаси билан 10 марта ўртоқлик ўйини ўтказсак, ҳаммасида гол урамиз, камида 8тасида ғалаба қозонамиз. Йигитларимиз гол уришдан урмаслик қийинроқ туюлган вазиятда ҳам дарвозани ишғол қилолмадиларми, демак, барчаси руҳиятга боғлиқ. Демоқчиманки, футболимиз руҳий томонлама ҳамон орқада...

---------------------------------------------------------------

Олимжон ТЎРАМОВ (Гулистон шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz