Қайднома

Қидирув

Қачонгача ютқазамиз?

Қачонгача ютқазамиз?

  08.02.2020 10:51
  0
  814
Қачонгача  ютқазамиз?

Футбол кўриш севамиз,

Жаннатмакон юртимиз.

Бор гапни рост айтамиз,

Очиқ танқид қиламиз!

 

Сиздан биз кутмагандик,

Такрор яна алдандик.

Футбол ўйнаш билмайсиз,

Нега асло сезмайсиз?

 

Орзулар заифлашди,

Футбол бўлмайди бундай.

Асаблар таранглашди,

Умидлар музлагандай.

 

Мухлислар ғазабланди,

Ўйнаманг бефарқлардай.

Ҳатолар такрорланди,

Мағлубият чўктиргандай?

Мағлубиятга тўймайсиз,

Элга ҳурмат шумиди?

Курашишни билмайсиз,

Қачонгача қийнайсиз?!

 

Таиланд урса бешта гол,

Биз ҳам қилдик «ўзбекча»!

Мезбонга бериб бир гал,

Урф-одат сахийликда!

 

Ҳожиакбар ўзгача,

Ғайратли йигит анча.

Бошқалар ўрнак олсин,

Термада аниқ қолсин!

 

Исломбек - пенальтичи,

Термамизнинг сардори.

Кўпдир унинг харидори,

Очилгай иқтидори!

Жасур ҳам бўлсин ботир,

Исмига монанд қодир.

Ёшсан, ҳужумни қотир,

Кўпга солмай хавотир!

 

Тўхтасинов тўхтамасин,

Захирада қолиб чош.

Ишлат, укам, сен ҳам бош,

Гол уришга доим шош!

 

Бозоровнинг рейдлари,

Жуда ёдда қоларли.

Олисдан урган голи,

Жозибали, ҳалолли!

 

Хатоларни қайтарма,

Тоза ўйна, «технар»сан.

Ҳиссиётга берилма,

Ҳушёр бўлсанг ўсарсан!

Друлович бўш экан,

Пуч ёнғоқдай йўқ экан.

Аавалида гуруллади,

Финалда қалтиради.

 

Ўхшайди учар қушга,

Кирмасин ҳеч ҳам тушга.

Учсин энди уйига,

Содиқ бўлсин элига!

 

Раҳбарлар ҳам ўйласин,

Иқтидорлар излансин.

Олди-берди тугасин.

Футбол тоза ўйналсин!

 

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz