ҚИШКИ ТРАНСФЕРЛАР БОЗОРИ ЯКУНИ. Евпоранинг кучли 5та лигасига қарасак, бу сафар ҳам бош трансфер Англияда амалга оширилди. Бироқ кутилмаганда, Берлин клуби асосий харидор мақомини олди. Умумий манзара одатдагидек - қишки футбол бозори анча сокин бўлди. Ҳар ҳолда, бирорта ақлни оздирадиган харид кузатилмади. Ўзи клублар январда ҳам сотиб олиш, ҳам сотиш масаласида эҳтиёткорона иш тутади. Лекин ҳар сафар қизиқарли трансферлар топилади, барибир. Мисол учун, Бруну Фернандешнинг «Спортинг»дан «МЮ»га трансферини олайлик. Бу январдаги энг қимматбаҳо келишув сифатида қайд этилди.
Энг қимматбаҳо харидлар
«МЮ» 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш трансфери масаласида «Спортинг» билан узоқ вақт савдолашди ва якунда 55 миллион евро тўлашга кўнди. Қолаверса, бу сумма турли бонуслар ҳисобига ҳали 80 «лимон»га етиши ҳам мумкин. Таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, Манчестерликлар ёзгача сабр қилишганида, Брунуни нисбатан арзонроқ баҳода сотиб олиш имкониятини ҳосил қилишарди. Бироқ жамоа трансферни тезроқ амалга оширишга мажбур эди. Зеро, Поль Погба ва Скотт Мактоминей жароҳат туфайли майдонга тушолмаяптилар, Маркус Рэшфорд ҳам четда, Жесси Лингард эса мавсумни жуда суст ўтказмоқда. Қисқаси, «МЮ» ҳам вазиятлар яратадиган, ҳам ўзи гол ура оладиган ижрочига эҳтиёж сезаётганди. Чунончи, «қизил иблислар» учун жорий мавсум якунида Чемпионлар Лигаси йўлланмасини ютиш ҳаётий масала даражасида муҳимдир. Акс ҳолда, клубнинг даромади кескин пасайиб кетиши мумкин. Гап фақат УЕФА берадиган мукофот пулида эмас, балки Deloitte гуруҳи башоратига кўра, ЧЛдан четда қолиш клубнинг тижорат келишувларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун «МЮ» катта харажатдан қайтолмади, шекилли.
Эрлинг Холанднинг «Боруссия»(Дортмунд)га трансфери? Еврофутболда қўққисдан супериқтидор бош кўтарди ва ёшлар билан ишлашни қойиллатадиган «Боруссия» уни қўлга киритишда турли воситаларни ишга солди (хусусан, Дортмундда ўйнаётган футболчилар ҳам норвегияликни кўндиришга ҳисса қўшишди, клуб ҳомийси қараб турмади). Бор гап шу. Кристиан Эриксен? Январь бозорининг энг кутилган трансфери. Аслида «Интер» ҳам ёзгача кутиб турса бўларди - 27 ёшли данияликнинг «Тоттенхэм» билан шартномаси тугар ва у эркин агент мақомини оларди. «Нерадзурралар» агар «А» серия турнир жадвалида пастроқ ўринда боришаётганида, балки худди шундай ҳам қилишарди. Аммо ҳозирги ҳолат «Интер»дан жиддий рақобатга дош беришни талаб этади. Айтиш мумкинки, «Интер» скудеттодан умидвор эканлиги ва бу борада имконияти чакки эмаслиги учун ҳам Эриксен трансферини тезлаштирди. Асосийси, ушбу келишувдан ҳамма хурсанд - «Тоттенхэм» 20 миллион олиб, Стивен Бергвайнни харид қилди, «Интер» чемпионлик пойгасида наф беришга қодир ижрочига эга бўлди.
Январь бозорининг энг қимматбаҳо 10та трансфери
Футболчи |
Сотувчи |
Харидор |
Сумма* |
1. Бруну Фернандеш |
«Спортинг» |
«МЮ» |
55 млн. евро |
2. Деян Кулушевски |
«Аталанта» |
«Ювентус» |
35 млн. евро |
3. Франсишку Тринкау |
«Брага» |
«Барселона» |
31 млн. евро** |
4. Жованни Ло Чельсо |
«Бетис» |
«Тоттенхэм» |
30,2 млн. евро*** |
4. Рейньер |
«Фламенго» |
«Реал» |
30 млн. евро |
5. Стивен Бергвайн |
ПСВ |
«Тоттенхэм» |
30 млн. евро |
6. Кшиштоф Пентек |
«Милан» |
«Герта» |
27 млн. евро |
7. Люка Тусар |
«Лион» |
«Герта» |
25 млн. евро |
8. Пако Алькасер |
«Боруссия» Д. |
«Вильярреал» |
23 млн. евро |
9. Сандер Берге |
«Генк» |
«Шеффилд Юнайтед» |
21,5 млн. евро |
10. Жеррод Боуэн |
«Халл Сити» |
«Вест Хэм» |
21,3 млн. евро |
* transfermarkt.com портали маълумоти
** Футболчи «Барселона» сафига ёзда қўшилади
*** трансфер ҳуқуқининг якуний баҳоси (футболчи мавсум бошидан буён «Тоттенхэм»да ижара келишуви бўйича ўйнаётганди)
Келажакни ўйлаб...
Эътиборли томони, 5та энг қимматбаҳо трансфернинг 3тасини келажак учун қўйилган тамал тоши сифатида баҳолаш мумкин. Деян Кулушевски, Франсишку Тринкау ва Рейньер янги клубларида кейинги мавсумгина дебют қилишлари мумкин. «Герта» эса Люка Тусар ҳуқуқини сотиб олган бўлсада, 22 ёшли таянч хавбекини «Лион»нинг ўзида қолдирди (ижара шарти бўйича). Хуллас, франциялик футболчи Берлинга ёзда кўчиб ўтади.
АПЛ пешқадам, барибир
Энг кўп сарфлаган лигалар рўйхати бошида АПЛ турибди, барибир. 255,5 миллион евро — бу 2018 йилнинг «телбавор» январи кўрсаткичидан кейинги иккинчи юқори натижа. Ўшанда Англия клублари деярли ярим миллиард харажат қилганди. Италия футбол бозорида ҳам айланма маблағ тобора ошмоқда. Шунингдек, Германиянинг ўртамиёна клублари харажат масаласида анча дадиллашдики, шуниси мутлақо кутилмаган ҳолдир. Дейлик, Бундеслига етакчиси «Бавария» ҳимоячи Альваро Одриосола («Реал»дан)ни ижара келишуви асосида олиш билан чекланган бўлса, иккинчи гуруҳга мансуб жамоалар «сукут»ни бузиб юборди. Ҳа, «Боруссия» Д. ҳам чакки сарфламади - биргина Холанд трансфери 45 миллион еврога тушди (лекин «Зальцбург»га атиги 20 «лимон» теккани учун норвегиялик энг қимматбаҳо 10 нафар ўйинчи қаторига кирмади. Чунки «Боруссия» ажратган суммадан 25 миллиони вундеркиднинг ота-онаси ва агентига насиб этди). Лекин дортмундликлар Юлиан Вайгль учун «Бенфика»дан 20 миллион, Пако Алькасер учун «Вильярреал»дан 23 миллион ва Якоб Ларсен учун «Хоффенхайм»дан 9 миллион олиб, харажатни ортиғи билан қоплашди.
Испания Примероси харажатини олсак, 160 миллион еврода катта қисми (68 млн.) — бу «Реал» ва «Барселона»нинг тегишлича Рейнер, Тринкау ҳамда Матеус Фернандес трансферига ажратган маблағи. Қолган суммадан нақ 40 миллиони Примерода «жон» сақлаб қолиш учун курашаётган «Эспаньол» зиммасида. «Вильярреал» эса биргина Пако Алькасер учун 23 миллион сарфлади. «Севилья»нинг «Леганес» ҳужумчиси !!!! ал Носири транферига 20 миллион тўлагани ҳам эътиборга молик.
Январь бозорида Европанинг кучли 5та лигаси чекига тушган умумий харажат миқдори*
1. АПЛ (Англия) |
255,5 млн. евро |
2. «А» серия (Италия) |
200 млн. евро |
3. Бундеслига (Германия) |
183 млн. евро |
4. Ла Лига (Испания) |
160 млн. евро |
5. Лига 1 (Франция) |
111 млн. евро |
* Deloitte маълумоти
«Герта», ўзингни бос...
Энг кўп маблағ сарфлаган клублар рўйхатининг биринчи қаторида «Герта»ни кўриш ақлни шошириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ноябрь ойида бошқарувни Юрген Клинсманнга топширган ва Бундеслигада ўрмамиёна мақомида бўлиб турган жамоа «ва-банк»ка бораётгандек. Берлинликлар Кшиштоф Пентек ва Люка Тусар трансферига тегишлича 27 ва 25 миллион тўлашдан ташқари, «РБ Лейпциг»дан ҳужумчи !!!! Куньони 15 «лимон»га харид қилишди. Шунингдек, «Штутгарт» хавбеки !!!! Аскасибара 11 миллионга тушди. Асосий факт - харид қилинган футболчилар орасида энг каттаси 24 ёшли Пентекдир. Демак, «Герта» харажатини ҳам келажак учун тикилган сармоя сифатида баҳолаш мумкин. «Монако» ҳақида ҳам шу гап. Таянч ярим ҳимоячиси «»» Тчуамени (20 миллион, «Бордо»дан) — 20 ёш, унинг амплуадоши «»»»» Фофана (15 миллион, «Страсбур»дан) — 21 ёш, марказий ҳимоячи !!!!! Марселено (10 миллион, «Осер»дан) - 19 ёш, яна бир ҳимоячи !!!!! Павлович (10 миллион, «Партизан»дан) — 18 ёш ва дарвозабон !!!! Маецки (7 миллион, «Легия»дан) — 20 ёш. Айтганча, Павлович ва Маецки жорий мавсумни эски клубларида якунига етказишади.
Январь бозорида энг кўп харажат қилган 10та клуб
Клуб |
Сумма* |
1. «Герта» (Германия) |
78 млн. евро |
2. «Наполи» (Италия) |
65,5 млн. евро |
3. «Монако» (Франция) |
62 млн. евро |
4. «Тоттенхэм» (Англия) |
60,2 млн. евро |
5. «МЮ» (Англия) |
55 млн. евро |
6. «Эспаньол» (Испания) |
40,5 млн. евро |
7. «Барселона» (Испания) |
38 млн. евро |
8. «Лион» (Франция) |
38 млн. евро |
9. «Ювентус» (Италия) |
35 млн. евро |
10. «Байер» (Германия) |
35 млн. евро |
* Тransfermarkt.com портали маълумоти
Қандингни ур «Спортинг»!
Энг омадли сотувчилар орасида асосан эски танишлар бор. «Зальцбург» ЧЛ кашфиётлари Эрлинг Холанд ва Такуми Минаминони бинойидек пуллади. «Милан» эса таркибини бироз тозалаб олди. «Верона»га келсак, «А» серия дебютанти трансферлар бозоридан ўзи учун супер даражада фойдаланди. Ваҳоланки, вероналиклар Италия чемпионатида чакки кўринишмаяпти ва бемалол нимагадир (ЕЛ йўлланмасига) даъво қилишлари мумкин. Муҳими, ижобий ҳолат жамоа футболчиларига нисбатан талабни оширди. Натижада хавбек !!!! Амрабатни «Фиорентина» 20 миллионга сотиб олди (янги клуб сафига ёзда қўшилади), марказий ҳимоячи !!!! Ррахмани эса «Наполи» либосини киядиган бўлди («Верона» бунинг учун 14 миллион евро олади). Доимий таъминотчи «Спортинг»нинг бу борада етакчи бўлгани - 1та трансфер самараси.
Январь бозорида энг кўп пул топган 10та клуб
Клуб |
Сумма* |
1. «Спортинг» (Португалия) |
55 млн. евро |
2. «Боруссия» Д. (Германия) |
52 млн. евро |
3. «Зальцбург» (Австрия) |
41,5 млн. евро |
4. «Аталанта» (Италия) |
37,5 млн. евро |
5. «Верона» (Италия) |
34 млн. евро |
6. «Милан» (Италия) |
32,5 млн. евро |
7. ПСВ (Нидерландия) |
32 млн. евро |
8. «Генк» (Бельгия) |
32 млн. евро |
9. «Бенфика» (Португалия) |
29 млн. евро |
10. «РБ Лейпциг» (Германия) |
28 млн. евро |
* Transfermarkt.com портали маълумоти
ЎРТАГА
Энг даҳшатли қишки бозор 2 йил олдин кузатилганди. Ўша январдаги энг йирик трансферларга эътибор қаратинг:
Фелиппе Коутиньо «Барселона»га 145 миллион евро эвазига
Виржиль ван Дейк «Ливерпул»га 84,6 миллион евро эвазига
Диего Коста «Атлетико»га 66 миллион евро эвазига
Эмерик Ляпорт «Манчестер Сити»га 66 миллион евро эвазига
Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал»га 63,75 миллион евро эвазига
Таққослаш учун айтсак, жорий қишда энг қимматбаҳо футболчи мақомини олган Бруну Фернандеш қиймат бўйича январда амалга оширилган трансферлар орасида атиги 9-ўринга жойлашади, Деян Кулушевски эса ҳаттоки, кучли 20таликка ҳам кирмайди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20