Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор"нинг мағлубияти хусусидаги ноўрин мулоҳаза ҳақида...

"Бунёдкор"нинг мағлубияти хусусидаги ноўрин мулоҳаза ҳақида...

  13.02.2020 10:40
  0
  847

Айримларнинг айтиш-ёзишларича, «Бунёдкор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқолмагани бир томондан яхши эмиш. Барака топгурлар, нимаси яхши?
Бизга қандайдир рейтинглар муҳимми ёки футболчиларимизнинг талаб даражасида ўсишлари? Қолаверса, «Бунёдкор»нинг гуруҳ раундида фақат ютқазиши олдиндан маълум эмасди-ку. «Қалдирғочлар» гуруҳ ўйинларига қўшилганларида, бу сафар ОФК коээффициентлар жадвалида бизга муҳим очколарни келтиришлари мумкин эди-ку. Ҳа, Вадим Абрамов жамоаси анча ёш, лекин унинг иштиёқи баланд эканлигини «Ал-Айн»га қарши кечган ўша учрашувда ҳам кўрдик-ку. Қисқаси, демоқчиманки, клубнинг ОЧЛдан чиқиб кетгани рейтинг нуқтаи назаридан яхши бўлгани ҳақида гапиришнинг ўзи нодонлик. Ахир «Бунёдкор»да турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга номзод футболчилар кўп ва уларнинг халқаро тажриба тўплашлари учун ОЧЛ жуда муҳим эди. Шахсан мен агар «Бунёдкор»нинг гуруҳ раундида 6та ўйинни ҳам бой бериши олдиндан маълум бўлган тақдирда-да унинг саралаш босқичидан омон ўтишини хоҳлардим...

Рауф МИНГАЗОВ (Ангрен шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz