Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»нинг рақиби - «Шаҳр Ходро»: тарих, таркиб, мураббий ва бошқалар

«Пахтакор»нинг рақиби - «Шаҳр Ходро»: тарих, таркиб, мураббий ва бошқалар

  13.02.2020 20:04
  0
  211
«Пахтакор»нинг рақиби - «Шаҳр Ходро»: тарих, таркиб, мураббий ва бошқалар

☝ Жамоамизнинг Чемпионлар лигаси 2-туридаги рақиби билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Тўлиқ номи: «Шаҳр Ходро» футбол клуби

Лақаби: «Хуросон султонлари»

Ташкил этилган йили: 2013

Стадиони: «Имом Ризо», 27700 ўриндиқли

Бош мураббийи: Стефане Энри (Италия)

«Шаҳр Ходро» футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида «Падидеҳ Машҳад» номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган.

2013 йилгача жамоа «Мес Сарчашма» номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Аввалги мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган «Шаҳр Ходро» Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ғалабалар ёрдамида нуфузли мусобақада Эрон номидан қатнашадиган 13-клубга айланди.

Жамоа ҳозиргача юқори даражадаги совринларни қўлга киритмаган. Жорий мавсум Эрон чемпионатида машҳадликлар 19 ўйинда 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада боришмоқда.

Жамоа бош мураббийи италиялик Стефане Энри футболчилик фаолиятида Франция, Швеция ва Швейцария клублари сафида ўйнаган. Мураббийлик ишини Италия клубларида бошлаган Энри кейинчалик Конго терма жамоасини бошқарган. Кейинчалик Болгария, Ливия, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин, ЖАР, Кипр ва Англия клубларида фаолият юритган.

«Вулверхэмптон»да бир мавсум ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шу йилнинг январь ойидан бошлаб «Шаҳр Ҳодро»ни маҳаллий мутахассис Можтаба Саросиёий билан бошқариб келмоқда.

Жамоа таркиби асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Биргина легионер украиналик Мирослав Славов Чемпионлар лигаси ўйинлари учун рўйхатдан ўтказилган.

ДАРВОЗАБОНЛАР

1. Маҳди Раҳмати

22. Муҳаммаджавод Киа

ҲИМОЯЧИЛАР

2. Муҳаммад Ақажанпур

3. Али Неъмати

4. Ҳуссайн Морадманд

5. Фаршад Фаражи

17. Ҳасан Жаъфари

27. Муҳаммадали Фарамарзи

66. Муҳаммад Муҳаммадзода

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

8. Акбар Содиғи

9. Амин Қасеминажод

11. Ҳуссайн Меҳрибон

15. Милад Сарлак

16. Алиризо Асадабади

18. Али Таҳеран

78. Амирҳассан Жаъфари

80. Руҳуллоҳ Сайфуллоҳ

88. Али Набизода

ҲУЖУМЧИЛАР

7. Муҳаммад Қози Нажафабади

10. Мирослав Славов (Украина)

14. Омид Мансури

20. Муҳаммадризо Халатбори

21. Саид Содиғи

76. Муртазо Хуросони

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz