Қайднома

Қидирув

"Қизилқум" ҳам Анталияда йиғин бошлади

"Қизилқум" ҳам Анталияда йиғин бошлади

  13.02.2020 23:11
  0
  291

Сизга яхши маълумки, айни кунларда Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда. Хусусан,  "Қизилқум" клуби ҳам аксарият  жамоалар каби якуний тайёргарлик босқичини хорижда ўтказишга аҳд қилди.
Ҳозирда  Анталия (Туркия)нинг"Limak Atlantis Belek" меҳмонхонасига жойлашган Ҳамиджон Актамов шогирдлари бугундан машғулотларга киришишди. Кундузги машғулотлар залда, кечкиси эса майдонда ўтказилди.


Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "Қизилқум" сафида тўп тепган иқтидорли футболчи Ариагнер Медина Смит ҳам жамоанинг хориждаги ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди.

"Қизилқум"нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Руслан Матниёзов, Артём Макосин, Абди Башимов, Олег Толмасов, Файзулла Қамбаров, Нодир Камолов, Азизбек Усмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Суннатилла Абдуллажонов, Руслан Маргиев, Арслан Илясов, Сардор Жаҳонов, Воҳид Шодиев, Қадамбой Нурметов, Салим Мустафоев, Достон Ибрагимов, Хуршид Олимов, Алишер Саноев, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Ариагнер Медина Смит.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz