Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» кўригида легионер қолмади

«Навбаҳор» кўригида легионер қолмади

  13.02.2020 22:04
  0
  455
«Навбаҳор» кўригида легионер қолмади

Хабарингиз бор, айни пайтда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бормоқда. Мазкур йиғинда бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишаётганди. Улар орасида хорижлик футболчилар ҳам бор эди. 

Жумладан, «Навбаҳор»нинг Туркиядаги йиғинида сербиялик ҳужумчи Неманья Иванович, арманистонлик ярим ҳимоячи Ваагн Айвазян, россиялик ҳужумчи Максим Вотинов, молдовалик ярим ҳимоячи Георге Андроник, туркманистонлик Дидар Дурдиев ва грузиялик ҳимоячи Торнике Жимшелеишвили кўрикдан ўтишди.

Мазкур легионерлар «лочинлар»нинг назорат-синов баҳсларида майдонга тушишди. 

Уларнинг ҳаракатлари ҳамда ўйинлари «Навбаҳор»нинг Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штабини қониқтирмади, чоғи, уларнинг барчасига жавоб бериб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» таркибидан айни пайтда 4 нафар хорижлик футболчи ўрин олган ва жамоа яна бир нафар легионер олиш имкониятига эга. 

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz