Қайднома

Қидирув

Кейсуке Рио қабулидан лол

Кейсуке Рио қабулидан лол

  14.02.2020 01:08
  0
  462
Кейсуке Рио қабулидан лол

«Ботафого» фанатлари япониялик Кейсуке Хондани Рио аэропортида ақлга сиғмас даражада зўр тантана билан кутиб олишди. Япониялик фахрийда ҳаммаси жойида. Тўғри, у «Витесс» билан шартномасини бекор қилгач, кўпчилик «Милан» ва ЦСКА клублари собиқ ярим ҳимоячисини нафақага «кузатди». Лекин тиниб-тинчимас япон трансферлар бозорининг охирги куни янги қўнимгоҳ топди - Бразилия ёхуд «Ботафого».

Трансферни эълон қилиш - санъатнинг алоҳида тури. Бразилияликлар аввалига Хонда шарафига Dendy ўйин иловаси (Япония компанияси маҳсулоти) усулида махсус ролик тайёрлашди. Кейин Рио-де-Жанейрода қандайдир телбаворлик бошланиб кетди Ўз ўрнида айтиш керак, «Ботафого» карнаваллар пойтахтининг тўртинчи клуби ҳисобланади («Фламенго», «Васко да Гама» ва «Флуминенсе»дан кейин). Хонда энди шу жамоанинг бош юлдузи. Ҳар ҳолда, айни пайт «Ботафого» сафида Европада танилган биргина голкипер Диего Кавальери бор (у ҳам «Ливерпуль» ва «Кристал Пэлас»даги фаолияти давомида асосан захирада ўтирган). Қисқаси, япон фахрийси ўз мақомини тушунган ҳолда, янги клуби олдига бир қатор шартларни қўйди. Биринчидан, унга дарҳол зирҳ­ланган шахсий автомобиль ажратишди. Кўринишидан, Кейсуке шов­қинли Риодаги хавфсизлик масаласини назардан қочирмаган, шекилли. Иккинчидан, шартнома жорий йил якунига қадар мўлжалланган бўлсада, Хонда хоҳлаган вақтда кетиш ҳуқуқига эга.

- Салом! Ҳаммаси зўр, — дея мурожаат йўллаган Кейсуке португал тилини ўрганиб олганини билдирди Бразилияга йўл олишидан олдин. — Кейсуке Хондаман ва энди «Ботафого»да ўйнайман. Риода кўришгунча хайр!» Бир ҳафта муқаддам «Ботафого» шаҳар дербисида «Васко»ни мағлубиятга учратди ва жамоа мухлислари бу ғалабани Хонда шарафига қизил-оқ байроқларни ҳилпиратганча нишонлашди. Қолаверса, сотувга чиқарилган Хонданинг ўйинчилик рақами босилган «Ботафого» футболкалари атиги 3 кунда қўлма-қўл бўлиб кетди. Клуб энди янги партияга буюртма берди.

Энг катта воқеа эса Рио аэропортида кузатилди. Бир қарашда, Кейсукени кутиб олишга клубнинг барча мухлислари чиқишди, гўё. Чинакам тантанавор ҳолат. Ҳаттоки, Хонданинг ўзи ҳам Бразилия заминига қадам қўйгач, оломонни кўриб, «шок» ҳолатига тушди. Ҳа, у бундай ёрқин учрашувни кутмаган экан. Айтиш мумкинки, Кейсуке Риода зирҳли автога дарҳақиқат, эҳтиёж сезар экан. Йўқ, жиноятчилардан эмас, «Ботафого» фанатларидан ҳимояланиш учун...

Шанба куни эса япониялик легионер «Ботафого» стадионида расман таништирилди. Шу воқеа муносабати билан U-17 тоифасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилди, клуб фахрийлари (мисол учун, жаҳон чемпиони Жаирзиньо) стадионга таклиф этилди. Яна «Ботафого» самбо мактаби томонидан карнавал уюштирилди, DJ Pele гуруҳи чиқиши намойиш қилинди. Муҳими, бразилияликлар ушбу тадбирни хайрия акциясига айлантиришди. Яъни стадионга кириш бепул эди, фақат ҳар бир мухлисдан бир килограмм тез бузилмайдиган озиқ-овқат маҳсулоти (дейлик, гуруч ёки макарон) келтириш сўралди. Энди тўпланган маҳсулотлар эҳтиёжмандларга тарқатилади. «Ботафого» таништирув маросимини тўлиқ ҳолда YouTubeдаги ўз канали - Botafogo TVда тўғридан-тўғри олиб кўрсатди.

Бразилияда 33 ёшли Хондага икки нафар шахсий мураббийи ҳамроҳлик қилади. Бироқ футболчи уларга ўз ҳисобидан ҳақ тўлайди. Мураббийлардан бири фахрий ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолатини назорат қилса, иккинчиси ўйинлари таҳлили билан шуғулланади. Таъкидланишича, Хонда клубдан жами ўйинларнинг камида 75 фоизида ўйнашига имкон беришини ҳам сўраган, бироқ бу шарти қабул қилинмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz