Қайднома

Қидирув

Ноўрин видео сабаб...

Ноўрин видео сабаб...

  14.02.2020 10:22
  0
  357
Ноўрин видео сабаб...

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли коронавирус ҳақидаги но-ўрин видеолавҳа туфайли дисквалификация қилиниши мумкин.
Англия футбол ассоциацияси (FA) унга ижтимоий тармоқлардан бирида қолдирган постини изоҳлаб бериши хусусида расмий мактуб жўнатди. Daily Mail нашрида ёзилишича, Англия миллий жамоаси футболчиси ушбу видеолавҳада коронавирус мавзусида ҳазиллашган. Аниқроқ айтсак, шанба куни 23 ёшли Алли Snapchat тармоғига ўзи суратга тушган видеони жойлаштирган. Унда футболчи ҳимоя ниқобини таққан ҳолда, аэропорт бўйлаб юрган пайти ёнида осиёликнинг йўталгани акс эттирилган. Кейин кадрда дезинфекция воситаси ва ёзув пайдо бўлади: «Вирус менга етиб олиши  учун унинг тезлиги анча юқори бўлиши керак». Тўғри, Алли роликни тезда ўчириб ташлади ва расман узр ҳам сўради. Энди эса у FA бу борада тушунтириш бериши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz