Қайднома

Қидирув

Арвеладзе: «Ўйинимизда камчиликлар борлиги билинди»

Арвеладзе: «Ўйинимизда камчиликлар борлиги билинди»

  17.02.2020 20:18
  0
  331
Арвеладзе: «Ўйинимизда камчиликлар борлиги билинди»

ОЧЛ-2020 2-тури доирасидаги «B» гуруҳидан ўрин «Пахтакор» ҳамда «Шаҳр Ҳудро» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Йигитлар ва мухлисларни йирик ғалаба билан табриклайман. Лекин ўйинимизда барибир камчиликлар борлиги билинди. Мавсум бошида эканимиз сезилди, бир неча хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирдик ва уч гол урдик.

Ўйин амалиёти камлиги билинди. Эрон жамоалари жисмонан бақувват эканини таъкидлаш лозим. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда улар ҳам чарчаб қолишгандек бўлишди.

Футбол жамоавий ўйналади. Дарвозабон қутқариши, ҳужумчи эса гол уриши керак. Бугун шундай бўлди. Хатолар ҳам жамоавий хатолардир. Марказда кўплаб тўп йўқотишларга йўл қўйдик. Бунинг сабаби етарли суръатга кириб олмаганимиз билан боғлиқ.

Рақибни менсимаслик бўлгани йўқ. Статистика ўйинга таъсир кўрсатмайди. Илгари уларни енгган бўлсак, бугун ҳам шундай бўлади дегани эмас. Ўртоқлик ўйинларидан расмий баҳслар катта фарқ қилади.

Кейинги ўйинлар олдидан яхшироқ ҳолатга кириб олишга умид қиламиз» - дейди Шота Арвеладзе.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz