Қайднома

Қидирув

Клубларимизда молиявий шаффофлик бўлиш керак...

Клубларимизда молиявий шаффофлик бўлиш керак...

  18.02.2020 12:32
  0
  362
Клубларимизда молиявий шаффофлик бўлиш керак...

Қашқадарьё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал" ва "Шўртан" ФК раҳбарияти билан учрашибди...Ҳоким йиғилишда айтган фикрлардан фақатгина биттаси ёқди: “Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас”. Бу фикрларни қоғозга ёзиб қўйиш керак, йил охирида унга қанчалик амал қилинганини кўриш мумкин бўлади.

Мирзаев, шунингдек, мавсумнинг илк ўйинига — "Машъал" — "Сўғдиёна" беллашувига ташриф буюришини маълум қилган. Бу ҳам яхши янгилик. Биринчидан, Муборак жамоаси Суперлигага қайтди. Иккинчи тарафдан эса вилоят ҳокимининг ўйинларга ташрифи футбол учун фойдали. Ва яна вилоят мэри Қашқадарёда ҳоким кубогини тикламоқчи экан, кубок учун 400 миллион ҳам ажратмоқчи.

Мирзаевнинг бунгача билдирган фикрлари (https://t.me/diyorimamkhodjaev/1834) ғалати янграганди. Хорижий легионер масаласи бўлса, буниси тушунарли. Бироқ Ўзбекистон бир бутун бўлиши керак. Самарқандлик ёки тошкентлик футболчининг Қашқадарёда тўп суриши ёки аксинча бўлиши, нормал ҳолат. Кечаги учрашувда эса ҳар ҳолда бундай жумлалар йўқ шекилли, буниси яхши.

Менимча, вилоятдаги уч катта клубга ёрдам барқарорлик юзасидангина керак. Уларни энг кўп қийнаётган масала шу. Смета вақтида тасдиқланмайди ёки тасдиқланган смета кейинчалик қисқартирилади. Бунда гап пулнинг кўп ёки камлигида эмас, клублар барқарор фаолият олиб бориши учун, йиллик планларини туза олиши учун смета аввалроқ тасдиқланиши керак. Смета уларга шуниси билан муҳимки, бошқа бир ҳоким даврида уч клуб моддий-техник базага эга бўлган. Ҳеч бўлмаганда ўшани яхши ҳолатда ушлаб туриш шарт. Чунки бошқа ҳеч қайси вилоятда учта шундай структура йўқ.

Иккинчи навбатда эса вилоят футбол ассоциацияси раҳбари сифатида ҳокимнинг ёрдами туманларда футбол ривожланиши учун туртки бўлиши мақсадга мувофиқ. Битта турнир учун 400 миллион шундай кетади. Бу билан бирор нарса ўзгариб қолмайди. Аммо 13 та туманнинг асосий стадионлари босқичма-босқич яхшиланса, шунинг ўзиёқ ҳокимият томондан энг катта ёрдам бўлади. Нима демоқчимиз, футболни ривожлантириш учун юқоридаги уч клуб ҳақидагина қайғуриш эмас, туманлардаги оммавий футбол ва болалар футболини жонлантириш керак. Қайси спорт тури оддий хонадонгача кириб борса, ўша спорт тури профессионал йўналишда ҳам одимлайди. Оддий хонадонларга эса катта футбол эмас, оммавий футбол ва болалар футболи яқинроқ. Ҳамиша шундай бўлган.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz